Маданият

“Фариданинг икки минг қўшиғи” фильми “Ника” мукофотига даъвогарлик қилади

© Пресс-служба НА "Узбеккино"Кадр из фильма "Две тысячи песен Фариды"
Кадр из фильма Две тысячи песен Фариды - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 10.03.2021
“Ўзбеккино” МА буюртмасига биноан суратга олинган “Фариданинг икки минг қўшиғи” бадиий фильми “Ника” киномукофотига даъвогар бўлади.
ТОШКЕНТ, 10 мар — Sputnik. Режиссёр Ёлқин Тўйчиев суратга олган “Фариданинг икки минг қўшиғи” бадиий фильми “Ника” киномукофотининг “Болтиқбўйи ва МДҲ мамлакатларининг энг яхши фильми” номинацияси учун даъвогарлар рўйхатига киритилди. Бу ҳақда “Ўзбеккино” матбуот хизмати хабар қилмоқда.
Мазкур нуфузли кинофестивалда Қозоғистондан иккита фильм, режиссёр Ернар Нургалиевнинг “Жоним, сен ишонмайсанми?” ("Жаным, ты не поверишь"), Адилжан Ержановнинг “Сариқ мушукча” ("Желтая кошка"), Озарбайжондан Хилал Байдаров Узейининг “Ўлимдан ўлимгача” ("От смерти до смерти"), Қирғизистондан режиссёр Артик Суюндиковнинг “Шамбала” фильмлари ўрин олган.
Пандемия туфайли 2019 йилги “Ника”нинг тантанали тақдирлаш маросими 2021 йилнинг баҳорига кўчирилганди.
Киномукофотнинг 2019 ва 2020 йилги тантанали тақдирлаш маросими бир вақтда 2021 йилнинг апрелида ўтказилиши режалаштирилган.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала