Ҳодисалар

Жиззахда мудҳиш ЙТҲ: икки киши тириклайин ёниб кетди

CC0 / Unsplash / Flavio Gasperini / Горящий автомобиль. Иллюстративное фото
Горящий автомобиль. Иллюстративное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 10.03.2021
“Cobalt” ҳайдовчиси ва унинг йўловчиси куйиш жароҳатидан вафот этган. “ГАЗ-31” ҳайдовчиси эса туман тиббиёт бирлашмасида ҳаётдан кўз юмган.
ТОШКЕНТ, 10 мар — Sputnik. Жиззах вилояти Фориш туманида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисасида уч киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда вилоят ИИБ матбуот хизмати хабар қилмоқда.
ЙТҲ “Жиззах - Фориш - Қизилча” 4Р-36 йўлининг 85- километрида рўй берган. Навоий вилояти Нурота тумани Синтоп қишлоқ фуқаролар йиғинида яшовчи Ж.С. бошқарувидаги “Cobalt” З.Д. бошқарувидаги “ГАЗ-31” билан тўқнашган.
Кўнгилсиз ҳодиса оқибатида “Cobalt”да ёнғин келиб чиққан. Натижада ушбу автомашина ҳайдовчиси Ж.С. ва унинг йўловчиси Х.Г. куйиш жароҳатидан вафот этган.
“ГАЗ-31” ҳайдовчиси Б.Т. ҳам туман тиббиёт бирлашмасида кўрсатилган ёрдамга қарамасдан ҳаётдан кўз юмган.
Страшное ДТП в Намангане унесло жизни 6-ти человек, включая троих детей - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 17.12.2020
Ҳодисалар
Наманганда аянчли ЙТҲ: олти киши тириклайин ёниб кетди
Мазкур автомашинада бўлган ҳайдовчининг ҳамқишлоғи йўловчи И.Э. эса бош мия ёпиқ жароҳати, бош мия чайқалиши, чап болдир суягининг ёпиқ синиши ташхиси билан шифохонанинг травматология бўлимига ётқизилган.
Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала