Қорақалпоғистонда қурилиш, фармацевтика ва тўқимачилик ривожлантирилади

© Пресс-служба президента УзбекистанаПрезидент ознакомился с проектами в Каракалпакстане
Президент ознакомился с проектами в Каракалпакстане - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 10.03.2021
Oбуна бўлиш
Қорақалпоғистонда қурилиш, тўқимачилик ва фармацевтика соҳаларида қатор лойиҳалар амалга оширилади.
ТОШКЕНТ, 10 мар - Sputnik. Қорақалпоғистонда ойна ва фармацевтика маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳамда тўқимачилик саноати ривожлантирилади. Бу ҳақида президент ҳузурида бўлиб ўтган лойиҳалар тақдимотида хабар қилинди.
Хабарда айтилишига кўра, Мўйноқ туманида керамика ва қамиш плиталар, тўрткўл туманида ойна ишлаб чиқариш йўлга қўйилади.
Эллик-кала, Каракалпакстан - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 11.11.2020
Қорақалпоғистон қиёфаси ўзгаради: янги уч йиллик дастур ишга туширилмоқда
Ундан ташқари тўқимачилик соҳасида 40та корхона ташкиллаштириш режалаштирилган.
Қорақалпоғистонда шунингдек 16та истиқболли фармацевтика лойиҳалари амалга оширилиши мумкинлиги ҳам айтиб ўтилди.
Улар орасида - артемия цистасини қайта ишлаш бўйича лойиҳа. Қисқичбақасимонлар оиласига мансуб ушбу митти жонзотдан тайёрланадиган маҳсулотлар тиббиёт, фармацевтика, косметология, қишлоқ хўжалиги каби кўплаб соҳаларда фойдаланилади. Ушбу корхонага 30 миллион доллар сармоя киритиш режалаштирилган.
Қизилмия доривор ўсимлигини қайта ишлаш ва экспорт қилиш бўйича 13та лойиҳа мавжуд. Ушбу лойиҳалар эвазига қизилмия экспортини 29 миллиондан 62 миллион долларга етказиш режалаштирилган.
Қорақалпоғистонда амалга ошириш режалаштирилаётган барча лойиҳалар билан қуйида батафсил танишиш мумкин.
Янгиликлар лентаси
0