Жамият

Ўзбекистонликлар март ўртасида кутилаётган совуқ об-ҳаво ҳақида огоҳлантирилди

© Sputnik / Виталий Тимкив / Фотобанкка ўтишЗима
Зима - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 10.03.2021
14 мартга ўтар кечаси ёмғир қорга айланади. Баъзи жойларда у кучли бўлади.
ТОШКЕНТ, 10 мар — Sputnik. 13-14 март Ўзбекистон ҳудудига Волга бўйи орқали Россиянинг (Москва вилояти) Европа ҳудудлари устида шаклланган совуқ ва нам ҳаво массалари кириб келади. Бу ҳақда Ўзгидромет хабар қилмоқда.
13-14 март республикада ёғингарчилик (14 мартга ўтар кечаси ёмғир қорга айланади), баъзи жойларда кучли бўлади.
Қорақалпоғистонда, Хоразм вилоятида 13 мартда қор ёғади, баъзи жойларда кучли бўлиши мумкин.
Ливень  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 09.03.2021
Жамият
Ёмғир ва момақалдироқ: ҳафта давомида қандай об-ҳаво кузатилади
14-15 мартда ҳарорат кечалари 2-7° совуқгача, кундуз кунлари 2° совуқ, 3° илиқгача, Қорақалпоғистонда кечалари 10-15° совуқгача, кундуз кунлари 2-7° совуқгача, Хоразм вилоятида кечалари 6-11° совуқгача, кундуз кунлари 0-5° совуқгача пасаяди.
13-14 мартда республика бўйича баъзи жойларда шамол 17-22 м/с гача кучайиши кутилмоқда, баъзида эса 25-28 м/с гача кучайиши мумкин.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала