Шавкат Мирзиёев ва Ангела Меркель онлайн учрашув ўтказади

© AP Photo / Bernd von JutrczenkaПрезидент Узбекистана Шавкат Мирзиёев и Канцлер ФРГ Ангела Меркель
Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев и  Канцлер ФРГ Ангела Меркель - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 10.03.2021
Oбуна бўлиш
Ўн иккинчи март куни Ўзбекистон ва Германия етакчиларининг саммити бўлиб ўтади.
ТОШКЕНТ, 10 мар — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Германия Федерал канцлери Ангела Меркель 12 март куни видеоанжуман шаклида учрашув ўтказади.
Икки мамлакат етакчилари Ўзбекистон билан Германия ўртасидаги кўп қиррали шерикликни янада кенгайтиришнинг долзарб масалаларини кўриб чиқишлари кўзда тутилган.
“Олий даражадаги учрашувларда эришилган келишувларни амалга ошириш, конструктив сиёсий мулоқотни ривожлантириш, савдо-иқтисодий, инвестициявий, молиявий-техник ва маданий-гуманитар ҳамкорликка доир қўшма лойиҳа ва дастурларни илгари суриш масалаларига алоҳида эътибор қаратилади”, - дейилади Ўзбекистон раҳбари матбуот хизмати хабарида.
Музокараларда халқаро ва минтақавий аҳамиятга молик долзарб масалалар юзасидан ҳам фикр алмашилади.
Таъкидланишича, Германия Ўзбекистоннинг муҳим иқтисодий, инвестициявий ва технологик шерикларидан биридир.
Ўтган йил якунларига кўра ўзаро товар айирбошлаш 829 миллион долларни ташкил этган, мамлакатимизда Германиянинг 700 миллион доллардан зиёд инвестициялари ўзлаштирилган. Ўзбекистонда 200 га яқин қўшма корхона фаолият юритмоқда.
Германия инвесторлари Ўзбекистонда 1 млрд долларлик лойиҳаларни амалга оширмоқчи
Эслатиб ўтамиз, Шавкат Мирзиёев 2019 йил январь ойида расмий ташриф билан Германияда бўлган эди, ўша йилнинг май ойида эса Германия президенти Франк-Вальтер Штайнмайер жавоб ташрифи билан Ўзбекистонга келди.
Янгиликлар лентаси
0