Рўйхатдан ўтиш муваффақиятли бўлди!
Илтимос, га жўнатилган хатдаги ҳаволага ўтинг
Дунёда

Совет ракетаси Ғарбни яна бир бор ҳайратга солди - видео

© Пресс-служба Минобороны РФ / Фотобанкка ўтишНовейший корвет "Гремящий" на испытаниях в Балтийском море
Новейший корвет Гремящий на испытаниях в Балтийском море - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 10.03.2021
Совет ядровий ракетасининг конуссимон уч қисми ҳавога кўтарилиш олдидан "ўсиб чиқиш" хусусиятга эга бўлган.
ТОШКЕНТ, 10 мар - Sputnik. Интернет тармоғида совет ядровий ракетасининг ғаройиб видеоси пайдо бўлди.
Унда МБР РТ-23 УТТХ русумли совет ядровий ракетаси акс этган. Ушбу ракетанинг конуссимон уч қисми ҳавога кўтарилиш олдидан катта босим остида "ўсиб чиқиш" хусусиятга эга бўлган.
Бундай ёндашув совет конструкторларига ракетани темир йўл вагонида яширин жойлаштириш имконини берган. Кейинчалик технологиялар ривожланиши натижасида ракета янада ихчамлаштирилган ва унинг "ўсиб чиқиш" қобилиятига эҳтиёж қолмаган.
НАТО классификацияси бўйича ушбу ракета SS-24 Scalpel деб аталади. The Drive нашри ёзишига кўра, совуқ уруш даврида Совет Иттифоқи темир йўл вагонларида яшириш жойлаштириш мумкин бўлган ракета яратган ягона давлат бўлган.
Қўшимча тариқасида шуни айтиш мумкин-ки, Совет Иттифоқида стационар ракета шахталари жойлашган жой бир кун келиб душманга аниқ бўлиши мумкин деб ҳисоблашган. Шунинг учун автомобил, поезд ва денгиз контейнерларига яширин тарзда жойлаштирилиши мумкин бўлган мобил базали стратегик баллистик ракеталар яратилган.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала