Сув хўжалиги вазирининг биринчи ўринбосари тайинланди

© Sputnik / Табылды КадырбековМужчина с портфелем
Мужчина с портфелем - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 10.03.2021
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон Сув хўжалиги вазирлигида тайинловлар амалга оширилди.
ТОШКЕНТ, 10 мар — Sputnik. Назаров Азимжон Соатмурод ўғли сув хўжалиги вазирининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди. Бу ҳақда Инновацион ривожланиш вазирлиги матбуот хизмати хабар қилмоқда.
Назаров Азимжон 1997 йили Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтини, 2000 йили АҚШ Техас қишлоқ хўжалиги ва механика университетини тамомлаган.
У шу кунга қадар инновацион ривожланиш вазирининг ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди.
Янгиликлар лентаси
0