Дунёда

Таиланд бош вазири ноқулай саволдан сўнг журналистларга қарата антисептик пуркади – видео

CC BY 2.0 / Estonian Foreign Ministry / Photo: MFA of LithuaniaСМИ на пресс-конференции
СМИ на пресс-конференции - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 10.03.2021
Ҳодиса 9 март куни Банкокдаги Ҳукумат уйида бўлиб ўтган матбуот-анжумани вақтида рўй берган.
ТОШКЕНТ, 10 мар – Sputnik. Таиланд бош вазири Прают Чан-оха мамлакат ҳукуматида юз бериши кутилаётган кадрлар алмашинуви ҳақидаги саволга жавоб бермаслик журналистларга қарата антисептик пуркади.
Журналистлар Праютдан ўтган ҳафта уч нафар вазир етти йил олдин юз берган норозиликлар туфайли қамоққа олингач, вазирлар лавозимига даъвогар бўлган номзодлар рўйхати ҳақида сўрашганидан сўнг у бирдан ғазабланиб кетган.
У брифингни тўхтатиб, дезинфекцияловчи восита солинган шишачани олиб, журналистларга яқинлашган ва антисептикни уларга қарата пуркаган. Шу билан бирга бу ишни амалга ошираётиб, ўз юзини ниқоб билан тўсиб турган.
Журналистларни аэрозоль билан “чўмилтиргач”, Таиланд бош вазири ўз атрофида спрейни пуркаган ҳолда чиқишга қараб йўл олган.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала