Жамият

Балиқ ва балиқ маҳсулотлари хавфсизлигига қўйиладиган ягона талаблар ишлаб чиқилди

© Sputnik / Максим БоговидРыба
Рыба - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 11.03.2021
“Балиқ ва балиқ маҳсулотлари хавфсизлиги тўғрисида”ги умумий техник регламенти ишлаб чиқилди.
ТОШКЕНТ, 10 мар — Sputnik. “Балиқ ва балиқ маҳсулотлари хавфсизлиги тўғрисида”ги умумий техник регламентини тасдиқлаш тўғрисида ҳукумат қарори лойиҳаси умумий муҳокамага қўйилди.
“Сўнгги йилларда балиқ маҳсулотларининг сифати ва хавфсизлиги даражаси бир қатор сабабларга кўра сезиларли даражада пасайди:
- эскирган технологик ускуналардан фойдаланиш;
- озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқаришда ишлатиладиган хом ашё ва ёрдамчи материалларнинг заҳарли моддалар билан (поликлоробифенил, алифатик ва полиароматик углеводородлар, оғир металлар ва бошқалар) ифлосланиши;
- озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқариш жараёнида ишлатиладиган ичимлик суви сифатининг пасайиши;
- балиқни қайта ишлаш корхоналарининг санитария-гигиеник ҳолати;
- балиқ маҳсулотларини ташиш ва сақлаш шароитлари санитария меъёрларига жавоб бермаслиги ва бошқалар”, - дейилган ҳужжатда.
Ловля рыбы - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 25.09.2020
Дунёда
Қозоғистонда одам тишли ғалати балиқ тутиб олинди - фото
Умумий техник регламент лойиҳаси ССВ, Давлат ветеринария қўмитаси, Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси ва “Ўзбекбалиқсаноат” уюшмаси мутахассисларидан таркиб топган “Ўзстандарт” агентлиги ҳузуридаги Стандартлар институтида тузилган техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги эксперт кенгаш томонидан ишлаб чиқилди.
Техник регламент лойиҳасига қуйдаги талаблар киритилмоқда:
- балиқ маҳсулотлари таркибидаги токсик элемент меъёрлари сифатига талаблар.
- балиқ маҳсулотларини ишлаб чиқариш, сақлаш, ташиш, сотиш, тасарруф этиш, шунингдек балиқ маҳсулотларини эркин ҳаракатини таъминлаш учун тамғалаш ва қадоқлашга оид талаблар.
- ёш болалар, мактабгача ва мактаб ёшидаги болаларнинг овқатланиши учун балиқ озиқ-овқат маҳсулотларининг озуқавий қиймати ва хавфсизлик кўрсаткичларига талаблар.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала