Биринчи апрелдан айрим тоифадаги ёшлар “права”га бепул ўқитилади

© Sputnik / Виталий Белоусов / Медиабанкка ўтишТеоретические и практические занятия в автошколе ДОСААФ
Теоретические и практические занятия в автошколе ДОСААФ - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 11.03.2021
Oбуна бўлиш
“Темир дафтар” ва “Ёшлар дафтари”га киритилган муҳтож оилалар фарзандларини “ВС” тоифали ҳайдовчиларни тайёрлаш бўйича бепул ўқитиш йўлга қўйилади.
ТОШКЕНТ, 11 мар — Sputnik. Жорий йилнинг 1 апрелидан айрим ёшлар “Ватанпарвар” ташкилотининг ўқув муассасаларида “ВС” тоифали ҳайдовчиларни тайёрлаш бўйича бепул ўқишлари мумкин. Бу ҳақда ташкилот ва Ўзбекистон ёшлар ишлари агентлиги раҳбарларининг республика ёшларига қўшма мурожаатномаси тадбирида маълум қилинди.
Қайд этилишича, Ёшлар ишлари агентлиги ва “Ватанпарвар” ташкилотлари ўртасида ёшлар масалалари соҳасида ўзаро ҳамкорлик тўғрисида меморандум имзоланган.
Теоретические и практические занятия в автошколе ДОСААФ - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 20.02.2021
“Права” олиш учун имтиҳон: ИИВ янги қарор тайёрлади
Унга кўра, “Темир дафтар” ва “Ёшлар дафтари”га киритилган муҳтож оилалар фарзандларини “Ватанпарвар” ташкилотининг ўқув муассасаларида “ВС” тоифали ҳайдовчиларни тайёрлаш бўйича бепул ўқитилиши йўлга қўйилади.
Янгиликлар лентаси
0