Жамият

Чет эллик талабалар учун консуллик йиғими миқдори камайтирилади

© Национальное информационное агентство УзбекистанаСтуденты в образовательном центе в Термезеском районе по обучению афганских граждан при Министерстве высшего и среднего специального образования Республики Узбекистан.
Студенты в образовательном центе в Термезеском районе по обучению афганских граждан при Министерстве высшего и среднего специального образования Республики Узбекистан. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 11.03.2021
Ўзбекистонда таълим олиш учун келадиган чет эл фуқароларидан ундириладиган консуллик йиғими миқдорини камайтирилади.
ТОШКЕНТ, 11 мар — Sputnik. Ташқи ишлар вазирлиги “Ўзбекистон Республикасининг Консуллик йиғимлари тарифига қўшимча киритиш тўғрисида”ги президент фармони лойиҳасини тайёрлади.
Фармон лойиҳасида Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларига хорижий мамлакатлардан ўқишга келадиган чет эл фуқароларидан бир йиллик кўп марталик виза учун ундириладиган консуллик йиғими миқдорини 30% га (175 АҚШ доллари) камайтириш назарда тутилган.
Афганские девушки - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 27.11.2019
Афғонистонлик яна бир гуруҳ ёшлар таълим олиш учун Ўзбекистонга келди
Ҳужжатда қайд этилишича, фармон лойиҳасининг қабул қилиниши Ўзбекистон Республикасида жойлашган олий таълим муассасаларида таълим олиш учун келиш истагида бўлган чет эл фуқаролари оқимининг ошишига кўмаклашади.
ТИВга кўра, хорижий давлатларда кўп марталик бир йиллик кириш визасини расмийлаштириш учун РФ (240$), Қозоғистон (200$), АҚШ (160 $), Туркия (150 $), Хитой (90 $) консуллик йиғимлари белгиланган.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала