Дунёда

Forbes АҚШнинг Россия ва Хитой танкларини йўқ қилиш режасини очиқлади

© Sputnik / Eugene Odinokov / Фотобанкка ўтишТанк Т-90 во время учений мотострелковых, танковых и артиллерийских подразделений 20 отдельной мотострелковой бригады 8 общевойсковой армии на полигоне "Прудбой" в Волгоградской области
Танк Т-90 во время учений мотострелковых, танковых и артиллерийских подразделений 20 отдельной мотострелковой бригады 8 общевойсковой армии на полигоне Прудбой в Волгоградской области - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 11.03.2021
Forbes Россия ва Хитой зарба берувчи кучларини йўқ қилишга қаратилган Пентагоннинг Assault Breaker 2 лойиҳаси тафсилотларини очиқлади.
ТОШКЕНТ, 11 мар — Sputnik. Forbes Россия ва Хитой зарба берувчи кучларини йўқ қилишга қаратилган Пентагоннинг Assault Breaker 2 лойиҳаси тафсилотларини очиқлади.
Мақола муаллифига кўра, лойиҳа жуда кенг кўламли ва ҳозирча бу ҳақда маълумот кам. Бироқ, бу АҚШнинг бундай биринчи режаси эмас.
70-йилларда уруш бошлаган тақдирда СССР альянс мудофаасини бир зумда йўқ қилиб ташлашидан қўрқиб, НАТО Assault Breaker режасини ишлаб чиқди. Режада минглаб совет танклари ва жанговар техникаси тезкорлик билан йўқ қилишни назарда тутилган, бу гўё ҳужумни тўхтатиб, НАТО бўлинмаларини сафарбар қилиш учун вақтни ютишга ёрдам беради.
2015 йилда АҚШ мудофаа вазирининг ўша пайтдаги ўринбосари Боб Уорк айтганидек, "ҳужумни барбод қилиш" режаси самолётларни аниқлаш ва нишонга олиш, катта майдонлар бўйича зарба бериш, шунингдек танкга қарши ўзи нишонга оладиган баллистик ракеталарни ўз ичига олган.
Самолёт Ан 124-100 - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 10.03.2021
Дунёда
“Руслан”: Россия "авиа-гигант"ни ишлаб чиқаришни қайта тикламоқда
Аслида, режа авиация ва қуруқликдаги ҳаракатлар қисмидан иборат эди. Авиация қисмида юқори аниқликдаги ўқ-дорилар билан жиҳозланган янги РЛТ билан Б-52 бомбардимончи самолётларидан фойдаланиш кўзланган. Қуруқликда АҚШ разведка самолётлари томонидан нишонга олинган АҚШ Қуруқлик кучлари ҳаракатлари назарда тутилган. Ушбу лойиҳа 1982 йилда намойиш қилинган, синовларда СССР вакиллари иштирок этган.
Forbes ёзишича, АҚШ ҳозирда ҳам аналог режани истамоқда. Режага уруш бўлган тақдирда Россия танклари ва Хитой кемаларини яксон қилиш бўйича ҳаракатлар киритилган бўлиши керак.
Пентагон илмий кенгашининг 2017 йилги докладида таъкидланишича, Assault Breaker 2 режаси стратегик муваффақиятга эришиш учун зарур бўлган рақибнинг кучларини яксон қилиш, АҚШ ва унинг иттифоқчилари жангда ўз қуролларни ишга солиши мумкин. Assault Breaker 2нинг нишонлари - танклар, ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари, кемалар, штаблар, омборлар ва бошқалар қайд этилган.
Ҳозир АҚШ эски лойиҳанинг элементлари - қуруқликдаги кучлар ракеталари, ҳаракатланаётган объектларни нишонга олиш учун авиация РЛТ ва турли нишонга олиш тизимлари қайд этилган. Бу компонентлар янгиланиб, янги лойиҳага қўшилади, деб тахмин қилмоқда муаллиф.
Первый полет новейшего беспилотника Охотник - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 13.02.2021
Колумнистлар
Рус “овчиси” - АҚШ ва Туркия дронлари билан солиштирилганда
Assault Breaker 2 тизимининг янги элементларига RQ-180 яширин разведка дронлари, янги замонавий жанговар бошқарув тизими (ABMS) дастури ва ҲҲК ва ҲДФ учун узоқ масофали қанотли ракеталар киритилиши кутилмоқда. Бундан ташқари, янги турдаги Golden Horde бомбалари айтиб ўтилган. Қуруқлик кучлари, ўз навбатида, нишонга олиш масофаси 1500 километрдан ортиқ бўлган артиллерия қурилмаси устида ишламоқда.
Бу қурол тизимларининг барчаси ягона комплекс таркибида қисқа вақт ичида кўплаб танклар ва кемаларни йўқ қилиши мумкин, бу эса ҳужумни барбод қилиш мақсадига - эришишга имкон беради.
Шу билан бирга, Пентагон илмий кенгаши лойиҳада жиддий камчиликлар мавжудлигини тан олди. Шундай қилиб, Assault Breaker 2, гарчи бу фронтдан анча ичкарига зарба беришни ўз ичига олса-да, жуда узоқ масофада эмас. Бундан ташқари, тизим "жуда қиммат" бўлмаслиги керак.
Шу билан бирга, агар Assault Breaker 2 Россия ва Хитой армиясига қарши самарали кураш воситаси бўлиб чиқса ҳам, Москва ва Пекинда бу қарама-қаршиликни енгиб ўтишнинг осон йўли бор, деб тушунтиришди Пентагонда. Бунинг учун "шунчаки жиддий зарар етказиш учун қўшимча куч ва воситаларни жангга жалб қилиш керак”.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала