Дунёда

HRW: Ўзбекистоннинг янги Жиноят кодекси ЛГБТ ҳуқуқларини ҳимоя қилиши керак

© Sputnik / Михаил Фомичев / Фотобанкка ўтишПресс-конференция представителей Human Rights Watch на тему: «Августовский конфликт на Южном Кавказе и права человека»
Пресс-конференция представителей Human Rights Watch на тему: «Августовский конфликт на Южном Кавказе и права человека» - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 11.03.2021
Human Rights Watch (HRW) Ўзбекистоннинг янги Жиноят кодексида шунчаки муаммоли низомлар тузатилибгина қолмасдан, балки жиддий ислоҳотлар акс этиши кераклиги ҳақида ўз хулосаларини эълон қилди.
ТОШКЕНТ, 11 мар – Sputnik. Human Rights Watch (HRW) Ўзбекистоннинг янги Жиноят кодексида шунчаки муаммоли низомлар тузатилибгина қолмасдан, балки унда жиддий ислоҳотлар акс этиши кераклиги ҳақида ёзмоқда. Жумладан, халқаро ҳуқуқни ҳимоя қилиш ташкилоти даъватига кўра, Ўзбекистоннинг янги Жиноят кодекси лесбиянкалар, гейлар ва трансгендерлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиши лозим.
Подпись документов - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 20.02.2021
Ўзбекистонда Жиноят кодексига ўзгартиришлар киритилди
Эслатиб ўтамиз, ўтган ойда Ўзбекистон Бош прокуратураси Жиноят кодексининг янги лойиҳасини жамоатчилик муҳокамаси учун эълон қилган эди.
Муҳокама 9 март санасига қадар давом этган, шундан сўнг қонунчилик лойиҳаси депутатлар томонидан кўриб чиқилиши кўзда тутилганди.
"Гарчи қонунчилик лойиҳаси айрим ижобий ўзгаришларга эга бўлсада, аммо у сўз эркинлиги, намойишлар ва динга доир кўплаб моддаларни сақлаб қолган", - дейилади ташкилот баёнотида.
Митинг ЛГБТ-сообщества - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 23.05.2018
Сиёсат
"Гейларга эркинлик йўқ" - Ўзбекистон БМТ тавсиясини рад этди
Human Rights Watch маълумотига кўра, хусусан, қонун лойиҳасининг айрим қисмларида “аёллар, қийноқ қурбонлари, лесбиянкалар, гейлар, бисексуаллар ва трансгендерлар ҳуқуқларини таъминлашда муаммолар мавжуд бўлиб”, уларнинг ҳуқуқлари халқаро ҳуқуқда тан олинганлиги эслатиб ўтилган”.
Президент Мирзиёев Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашда чиқишидан сўнг инсон ҳуқуқлари муаммоси ислоҳотлар марказида бўлиши керак, дея ваъда берганидан сўнг, бугунги кунда бор эътибор Ўзбекистонга қаратилган", - дейилади HRW баёнотида.
Халқаро ҳуқуқни ҳимоя қилиш ташкилоти Ўзбекистон қонун чиқарувчиларини Жиноят кодексининг демократик эркинликларга монелик қилувчи бўлимларини ўзгартиришга чақирган.
HRW баёнотида "Ўзбекистоннинг янги Жиноят кодекси Тошкент томонидан имзоланган халқаро инсон ҳуқуқлари тўғрисидаги келишувларга тўлиқ мос келиши кераклиги" қайд этиб ўтилган.
Пресс-конференция представителей Human Rights Watch на тему: «Августовский конфликт на Южном Кавказе и права человека» - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 06.12.2017
Жамият
HRW: Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари борасида янги саҳифа очди
HRW ўзбек қонунчиқарувчиларини кодекс лойҳасининг инсон ҳуқуқлари соҳасида халқаро стандартларга мослигини текшириш учун Демократияга ҳуқуқ орқали Европа комиссияси (Венециан комиссияси)га тақдим этишга чақирган. Ташкилот шунингдек, Тошкентнинг халқаро шерикларини ўзбек расмийларини Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари бўйича халқаро мажбуриятларини тўлиқ бажаришга чақиришга чорлаб қолган.
"Ўзбекистоннинг шериклари Бош прокуратура ва парламентга босим ўтказишлари лозим, улар бу имкониятдан фойдаланишлари ва Жиноят кодексини мукаммаллаштиришлари керак", - дейилади баёнотда.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала