Жорий йилда тест синови топшириладиган фанлар тасдиқланди

© AFP / YURI KORSUNTSEVУзбекские студенты сдают вступительные экзамены под открытым небом в Ташкенте
Узбекские студенты сдают вступительные экзамены под открытым небом в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 11.03.2021
Oбуна бўлиш
Бу йилги кириш имтиҳонларида абитуриентлар 5 та фандан имтиҳон топширади. Максимал балл – 280,5.
ТОШКЕНТ, 11 мар — Sputnik. 2021-2022-ўқув йили учун республика ОТМларининг бакалавриат таълим йўналишларига мос тест синови топшириладиган фанлар мажмуаси, тест топшириқлари сони ҳамда баҳолаш мезонлари тасдиқланди. Бу ҳақда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги матбуот хизмати хабар қилмоқда.
Бу йилги кириш имтиҳонларида абитуриентлар 5 та фандан имтиҳон топширади. Максимал балл – 280,5.
Тест синовларида иштирок этадиган барча абитуриентлар учун мажбурий фанлар — она тили (ўзбек, рус, қорақалпоқ ва бошқа), математика ва Ўзбекистон тарихи — 15 тадан саволларни (жами 45 та) ўз ичига олган бўлиб, уларнинг ҳар бирига 2,1 балл берилади. Битта фан бўйича абитуриент максимал 31,5 балл, мажбурий фанларнинг барча блоки учун 94,5 балл тўплаши мумкин.
Студенты во время вступительных экзаменов в Узэкспоцентре - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 02.04.2020
Ўзбекистонда ОТМга кириш имтиҳонлари янада соддалаштирилади
Бакалавриат йўналиши бўйича тест яна иккита фан бўйича ўтказилади, уларнинг ҳар бирида 30 та савол мавжуд. Абитуриент ҳар бир тўғри жавоб учун 3,1 балл, максимал бир фан бўйича — 93 балл, фанларнинг барча блоки учун — 186 балл олиши мумкин.
Фанлар мажмуаси ва баҳолаш мезонлари билан мазкур ҳавола орқали танишиш мумкин.
Янгиликлар лентаси
0