Ўзбекистон Покистоннинг денгиз портларидан фойдаланмоқчи

© Sputnik / СтрингерФлаг Пакистана
Флаг Пакистана - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 11.03.2021
Oбуна бўлиш
Исломободда амалий ташриф билан бўлиб турган Абдулазиз Камилов Покистон бош вазири Имрон Хон билан учрашди.
ТОШКЕНТ, 11 мар — Sputnik. Исломободда Покистон бош вазири Имрон Хон Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камиловни қабул қилди.
Камилов мамлакат президенти Шавкат Мирзиёевнинг Покистон бош вазирига йўлланган мактубини етказди.
Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати хабарига кўра, музокаралар чоғида икки томонлама кун тартибининг муҳим жиҳатлари, хусусан, сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестициявий, транспорт-коммуникация, маданий-гуманитар ва бошқа соҳаларда Ўзбекистон-Покистон муносабатларини янада ривожлантиришнинг истиқболли йўналишлари муҳокама қилинди.
Минтақавий масалаларга, биринчи навбатда Афғонистон заминида тинчлик ва барқарорликни таъминлашга алоҳида эътибор қаратилди.
На пастбище. Панджшерское ущелье. Исламская Республика Афганистан. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 03.02.2021
“Мозори Шариф — Қобул — Пешавор”  темир йўли қуриш бўйича йўл харитаси имзоланди
Шу нуқтаи назардан, Афғонистон иқтисодиётини тиклашга ёрдам берадиган инфратузилма лойиҳаларини, жумладан, улар орасида энг муҳими Мозори Шариф – Кобул – Пешовар темир йўлини амалга ошириш юзасидан ўзаро ҳамкорлик тўғрисида фикр алмашилди.
Бу Покистоннинг Карачи ва Гвадар денгиз портларига кириш имконини беради. Ўз навбатида эса Ўзбекистон билан Покистон ҳамда Марказий ва Жанубий Осиё ўртасидаги ўзаро савдо ҳажмини оширишга имкон беради.
Мулоқот давомида томонларни қизиқтирган бошқа масалалар ҳам кўриб чиқилди.
Янгиликлар лентаси
0