Жамият

Ўзбекистонда “Йил имоми” ва “Энг обод масжид” аниқланди

© Пресс-служба Управления мусульман УзбекистанаРустамжон Хамидов признан “Имамом года-2020” в Узбекистане
Рустамжон Хамидов признан “Имамом года-2020” в Узбекистане    - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 11.03.2021
Андижон вилоятидаги “Оққўрғон” жоме масжиди имом-хатиби Рустамжон Ҳамидов 2020 йилда Ўзбекистоннинг энг яхши имоми бўлди.
ТОШКЕНТ, 11 мар — Sputnik. Ўзбекистон мусулмонлари идораси интернет фойдаланувчилари берган овозлар асосида “Йил танлови – 2020” ғолибларини эълон қилди. Бу ҳақда идора матбуот хизмати хабар қилмоқда.
Андижон вилояти Балиқчи туманидаги “Оққўрғон” жоме масжиди имом-хатиби Рустамжон Ҳамидов 2020 йилда Ўзбекистоннинг энг яхши имоми дея эътироф этилди.
“Йил имоми” йўналишида 2-ўрин Тошкент шаҳар Олмазор туманидаги “Имом Термизий” жоме масжиди имом-хатиби Исхоқжон Бегматовга, 3-ўрин эса Наманган вилояти Тўрақўрғон туманидаги “Қўчқор ота” жоме масжиди имом-хатиби Муҳаммаджон Солиевга насиб этди.
Будут реконструировать мавзолей Имама Бухари - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 14.02.2021
Жамият
Имом Бухорий мажмуасида муҳташам масжид қурилади
“Энг обод масжид” йўналишида Нукус шаҳридаги "Имом Эшон Муҳаммад" жоме масжиди 1-ўринни эгаллади. 2-ўринга Хоразм вилояти Урганч шаҳридаги “Охун бобо”, 3-ўринга Андижон вилояти Қўрғонтепа туманидаги “Рамазон қори” жоме масжиди лойиқ кўрилди.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала