Қирғизистон президенти Тошкентга келди

© УзАПрезидент Кыргызстана Садыр Жапаров прибыл в Ташкент с государственным визитом
Президент Кыргызстана Садыр Жапаров прибыл в Ташкент с государственным визитом - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 11.03.2021
Oбуна бўлиш
Тошкент халқаро аэропортида Садир Жапаровни Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов кутиб олди.
ТОШКЕНТ, 11 мар — Sputnik. Ўзбекистон етакчиси Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Қирғизистон президенти Садир Жапаров бугун, 11 март куни давлат ташрифи билан мамлакатга келди.
ЎзА хабарига кўра, Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида олий мартабали меҳмонни Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов кутиб олди.
Таъкидланишича, бугун Кўксарой қароргоҳида икки мамлакат етакчилари Ўзбекистон – Қирғизистон дўстлик, яхши қўшничилик ва стратегик шериклик муносабатларини янада ривожлантириш ва мустаҳкамлаш масалаларининг барча йўналишларини кўриб чиқиши кутилмоқда.
Давлат раҳбарлари учрашуви кун тартибидан конструктив сиёсий мулоқотни давом эттириш, савдо, саноат, транспорт, энергетика, қишлоқ ва сув хўжалиги соҳаларида кўп қиррали ҳамкорликни кенгайтириш, парламентлараро ва ҳудудлараро алоқаларни фаоллаштириш ўрин олган.
Президент Кыргызстана Садыр Жапаров - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 09.03.2021
Садир Жапаровнинг Ўзбекистонга ташрифи тафсилотлари борасида маълумот берилди
Шунингдек, олий даражадаги музокараларда маданият, соғлиқни сақлаш, таълим ва туризм соҳаларида қўшма дастурларни амалга ошириш масалалари ҳам муҳокама қилиниши режалаштирилган.
Эслатиб ўтамиз, Қирғизистон президентининг мамлакатга ташрифи доирасида Тошкентда Ўзбекистон – Қирғизистон бизнес форуми ва Ишбилармонлар кенгашининг биринчи йиғилиши бўлиб ўтмоқда.
Янгиликлар лентаси
0