Сенатда қиз болани барвақт турмушга беришнинг олдини олиш масаласи муҳокама қилинди

© Sputnik / Владимир ВяткинНевеста плачет
Невеста плачет - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 11.03.2021
Oбуна бўлиш
Қиз болани барвақт турмушга бериш ва қариндош-уруғлар ўртасида никоҳ қурилишининг олдини олиш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳолати юзасидан Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлигининг ахбороти эшитилди
ТОШКЕНТ, 11 мар – Sputnik. Қиз болани барвақт турмушга бериш ва қариндош-уруғлар ўртасида никоҳ қурилишининг олдини олиш борасида амалга оширилаётган ишлар муҳокама қилинди, деб хабар бермоқда Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати ахборот-хизмати.
Обручальные кольца на столе - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 26.12.2019
Ажримлар сони бўйича қўрқинчли рақамлар маълум қилинди. Бунинг сабаби нима?
Хусусан, қиз болани барвақт турмушга бериш ва қариндош-уруғлар ўртасида никоҳ қурилишининг олдини олиш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳолати юзасидан Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлигининг ахбороти эшитилган.
Таъкидланганидек, жамиятда оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш, эрта турмуш ва эрта туғруқ ҳолатлари ҳамда оилавий ажралишларнинг олдини олиш бўйича олиб борилаётган тадбирларнинг самарадорлигини баҳолаш механизми ишлаб чиқилган.
Свадебные кольца - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 27.02.2021
Ўзбекистонда никоҳга кириш муддатини узайтириш таклиф этилмоқда
Шу билан бирга, вилоятлар ва туман (шаҳар)ларда Хотин-қизлар ҳамда Нуронийлар жамоатчилик кенгашлари, қолаверса, ҳар бир маҳаллада фуқаролар йиғинининг “Оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш комиссияси”, “Ота-оналар университети” жамоатчилик тузилмаси, “Кексалар маслаҳати” гуруҳлари ва “Бувижонлар мактаби” кенгашлари фаолияти йўлга қўйилган.
Аҳоли ва ёшлар ўртасида никоҳ ва оила ҳуқуқи, оила маънавияти, оила маърифати, ноқонуний никоҳ, эрта ва қариндошлар ўртасидаги никохларнинг салбий оқибатлари тўғрисида ижтимоий тармоқлар орқали тарғибот қилинган.
Шунингдек, мажлисда бу борада амалга оширилиши зарур бўлган ишларга урғу берилган. Мавжуд муаммо ва камчиликларни бартараф этиш юзасидан таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилган.
Сўров
ФҲДЁга ариза топшириш ва никоҳдан ўтиш ўртасидаги муддатни узайтириш керакми?
Эслатиб ўтамиз, 8-март Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан ташкиллаштирилган байрам тадбирида сўзлаган нутқида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ўтган йили 28 мингдан зиёд оила ажралиб кетганлигини афсус билан қайд этган эди.
Давлат раҳбари ёшларга мурожаат қилиб: "Турмуш қуришга, оилага, фарзанд тақдирига ниҳоятда чуқур масъулият билан қаранг. Бу масалага юзаки ёндашиб, ҳам ўзингиз, ҳам ўзга бир инсон ҳаётини хавф остига қўйманг. Мен бу борада кўпни кўрган маҳалла фаоллари, муҳтарам фахрийларимиз, кайвонилар, маънавиятимиз ва динимиз фидойилари, ўз тенгдошларига ибрат бўлиб келаётган ёшларимиз бир ёқадан бош чиқариб ҳаракат қиладилар, деб ишонаман", - дея таъкидлаган эди.
Янгиликлар лентаси
0