Дунёда

ЕИнинг кўплаб давлатлари AstraZeneca вакцинасидан воз кечмоқда. БССТ қандай фикрда?

© REUTERS / Stefan RousseauПремьер-министр Великобритании Борис Джонсон наблюдает за вакцинацией во время своего визита в больницу Chase Farm на севере Лондона
Премьер-министр Великобритании Борис Джонсон наблюдает за вакцинацией во время своего визита в больницу Chase Farm на севере Лондона - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 12.03.2021
Ташкилот нима юз бераётгани борасида аниқ тушунча ҳосил бўлган тақдирдагина ўз хулосаларини оммага эълон қилишини билдирган.
ТОШКЕНТ, 12 мар - Sputnik. Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти мутахассислари Европа иттифоқининг айрим мамлакатлари AstraZeneca вакцинасидан фойдаланишдан воз кечишгани ҳақидаги хабарларни таҳлил қилмоқда.
Бу ҳақда БССТ вакили РИА Новостига берган интервьюсида маълум қилган.
Ташкилот, дея аниқлик киритган суҳбатдош, нима юз бераётгани борасида аниқ тушунчага эга бўлгач, ўз хулосаларини оммага эълон қилади.
 - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 11.03.2021
Дунёда
Италия, Норвегия ва Дания AstraZeneca вакцинаси билан эмлашни тўхтатди

Эмлаш жараёнининг тўхтатилиши

Европанинг камида тўққизта мамлакати айни вақтда у ёки бу даражада AstraZeneca вакцинасидан фойдаланишни тўхтатишган.
Бундай қарор қабул қилинишига препаратдан фойдалангач юзага келаётган тромбоз ҳолатлари ҳақидаги хабарлар сабаб бўлган.
Демонстрация диагностики для обнаружения коронавируса центром ФМБА России - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 22.07.2020
Аналитика
Ғарб COVID-19 вакцинасини ишлаб чиқиш пойгасида ютқазмоқда
Препаратдан фойдаланишни биринчилардан бўлиб Австрия ҳукумати тўхтатган. Венадан кейин Дания, Норвегия ва Исландия ҳам шундай қарор қабул қилган. Эстония, Литва, Люксембург, Кипр ва Латвия AstraZeneca вакцинасининг муаммоли партиясидан фойдаланишдан воз кечган.
Италия ҳам музокарали бир партияни ман этган.
AstraZeneca компанияси препарат хавфсизлиги ҳақида баёнотлар билан чиққан эди.
Шу билан бир вақтнинг ўзида Европа Доривор воситалар бўйича агентлиги айни вақтда ЕИда юз берган - AstraZeneca вакцинасидан фойдаланган беморларда тромбоэмболик муаммолар юз бераётгани ҳақидаги ҳолатларни ўрганишда давом этаётганини маълум қилган.
Российская вакцина Sputnik V в аэропорту - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 06.03.2021
"Спутник V" дунёдаги машҳур вакциналар рейтингида иккинчи ўринни эгаллади
Айни вақтда Европа иттифоқи бозорида тўртта вакцина рўйхатдан ўтказилган: Pfizer/BioNTech компанияларининг (600 миллион дозагача харид қилинган), Moderna (460 миллион дозадан иккита шартнома), AstraZeneca (400 миллион дозагача) ва Johnson&Johnson (400 миллион доза яна қўшимча 200 миллион доза харид қилиш опцияси билан).

"Хатарлар бор эди"

Россиялик шифокор ва телебошловчи Александр Мясников, илгарироқ, Британия-Швеция компанияси - AstraZeneca томонидан ишлаб чиқарилган вакцинадан сўнг европа фуқароларида юз бераётган ўлим ҳолатларига изоҳ берган эди.
Шифокор ўз фикрини НСН эфирида билдирган.
Унинг сўзларига кўра, эмлаш жараёнидан сўнг тромбоз туфайли вафот этган беморларда тромбозлар пайдо бўлиши хатарлари бўлган.
В Москве началась вакцинация от COVID-19 для людей старше 60 лет - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 04.02.2021
Дунёда
Россия вакцинаси Ғарбни ҳайратга солди - Welt
Шифокорнинг қайд этишича, тромблар юзага келишининг ўзи хатарли, аммо ҳолат ўлим билан якун топиши эса кўламларга боғлиқ бўлади.
Бирор вакцина 100 фоиз хавфсиз бўлмайди, деб қўшимча қилган Мясников.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала