Дунёда

Бу йилги энг катта астероид Ерга яқинлашмоқда

© NASAАстероид в космосе на фоне земли. Иллюстративное фото
Астероид в космосе на фоне земли. Иллюстративное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 12.03.2021
Келаси ҳафта 2001 FO32 астероиди Ерга максимал масофага яқинлашади.
ТОШКЕНТ, 12 мар — Sputnik. NASA расмий сайтида жойлаштирилган хабарга кўра, 21 март куни Москва вақти билан соат 19:03да 2001 FO32 астероиди Ерга максимал масофага яқинлашади. У тахминан икки миллион километр узоқликда учиб ўтади ва 2021 йилда сайёрага яқинлашган энг катта астероид бўлади.
2001 йил март ойида кашф этилган, Аполлон гуруҳига кирувчи 2001 FO32 астероиднинг диаметри 914 метрни ташкил қилади. Ерга яқинлашганда у юқори тезликда ҳаракатланади - соатига тахминан 124 минг километр. Бу бошқа астероидларнинг кўпчилигига қараганда тезроқ.
Фотография астероида. Архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 30.08.2020
Дунёда
Яқин кунларда кўп қаватли уй катталигидаги астероид Ерга яқинлашади
Астероид "потенциал хавфли" деб таснифланганига қарамай, унинг Ер билан тўқнашуви хавфи йўқ. Унга энг яқин масофа Ердан Ойгача бўлган масофанинг тахминан 5,25 бараварига тенг бўлади.
Олимларнинг тахминларига кўра, 2001 FO32 бу йилда сайёрага яқин учадиган энг катта астероид бўлади. Сўнгги катта астероид 1998 OR2 2020 йил 29 апрелда Ерга яқин учиб ўтган. 2001 FO32 1998 йил OR2 дан бироз кичикроқ, аммо у Ерга уч баравар яқинроқ бўлади.
Ер яқинидан ўчиб ўтиш вақтида астрономлар астероид ўлчамлари ҳақида аниқроқ маълумотга эга бўлишга умид қилмоқда. Шунингдек, Гавайи Мауна Кеа вулқонининг юқори қисмида жойлашган IRTF NASA инфрақизил телескопи ёрдамида аниқлашга ҳаракат қилишади.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала