“Таътил тугади”: 39 нафар фуқаро Корея Республикасига жўнаб кетди

Oбуна бўлиш
Меҳнат таътили олиб келган 39 нафар фуқаро Корея Республикасига жўнаб кетди.
ТОШКЕНТ, 12 мар — Sputnik. Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги томонидан Корея Республикасининг Инсон ресурсларини ривожлантириш хизмати билан олиб борилган музокаралар натижасида Корея Республикасида ишлаш вақтида меҳнат таътили олиб Ўзбекистонга келган, бироқ пандемия сабабли иш жойига қайтиб кета олмаётган фуқароларнинг мазкур давлатдаги ўз иш жойларига юборишга кўмаклашилмоқда.
Ана шундай фуқаролардан яна 39 нафари Тошкент халқаро аэропортидан Корея Республикасига учиб кетди.
Флаг Израиля  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 10.03.2021
Исроил-Ўзбекистон: мигрантларни ишга жойлаштиришга доир битим тайёрланди
Пандемия даврида Корея Республикасига кириб бориш учун карантин жойи тасдиқланган ва рухсат берилган фуқароларгина ушбу давлатдаги иш жойига қайтиб бормоқда.
Янгиликлар лентаси
0