Сиёсат

Мирзиёев Ангела Меркель билан онлайн-музокара ўтказди - тафсилотлар

© Пресс-служба президента УзбекистанаПрезидент Узбекистана Шавкат Мирзиёев
Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 12.03.2021
Учрашувда қўшма лойиҳалар, ишбилармонларнинг алоқалари ва ташаббусларини қўллаб-қувватлаш, шунингдек, етакчи немис компаниялари ва банк институтларининг Ўзбекистондаги фаолиятини кенгайтиришга келишиб олинди.
ТОШКЕНТ, 12 мар - Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Германия Федерал канцлери Ангела Меркель билан видеоанжуман шаклида музокара ўтказди.
"Ўзбекистон ва Германия етакчиларининг бугунги учрашуви кун тартибидан жаҳонда мураккаб эпидемиологик вазият оқибатида инқирозли ҳодисалар кучайиши шароитида мамлакатларимиз ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорликни янада кенгайтириш масалалари ўрин олди", - дейилади президент матбуот-хизмати хабарида.
Иқтисод
Германия инвесторлари Ўзбекистонда 1 млрд долларлик лойиҳаларни амалга оширмоқчи
Мирзиёев Ўзбекистонда янги демократик янгиланишлар сиёсатини оғишмай қўллаб-қувватлаётгани ҳамда ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларга молиявий-техник жиҳатдан кўмаклашиш дастурини кенгайтираётгани учун ГФР ҳукуматига миннатдорлик билдирган.
Иқтисодий ҳамкорлик масалаларига алоҳида эътибор қаратилган.
Германия Ўзбекистоннинг муҳим технологик ва инвестициявий шериги бўлиб келмоқда.
Кейинги йилларда ўзаро товар айирбошлаш ҳажми 1,5 баробар кўпайган, 50 га яқин янги қўшма корхона ташкил этилган. Ўзбекистонда Германиянинг "MAN", "Claas", "Knauf", "Papenburg" каби машҳур компаниялари фаол ишламоқда. "Volkswagen" ва "Viessmann" компаниялари илк бор мамлакат бозорига кириб келган бўлса, узоқ танаффусдан сўнг "Siemens" ва "Bosch" компаниялари қайтиб келди. Ўтган йилда Германия компаниялари томонидан Ўзбекистон иқтисодиётига киритилган инвестициялар ҳажми 700 миллион доллардан ошди.
Volkswagen Eco - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 26.06.2020
Жамият
Жиззахда “Volkswagen” енгил тижорат автомобиллари ишлаб чиқарилади
Учрашувда қўшма лойиҳалар, ишбилармонларнинг алоқалари ва ташаббусларини қўллаб-қувватлаш, шунингдек, етакчи немис компаниялари ва банк институтларининг Ўзбекистондаги фаолиятини кенгайтиришга келишиб олинди.
Кооперациянинг янги йўналишларини, энг аввало, индустриал кластерлар, рақамлаштириш ва “яшил” иқтисодиётни ривожлантириш масалаларини муҳокама қилиш, қайта тикланувчи энергетика соҳасидаги лойиҳаларни илгари суриш мақсадида жорий йилнинг май ойида Ўзбекистон-Германия ишбилармонлар кенгашининг навбатдаги учрашувини ўтказиш режалаштирилди.
Томонлар Ўзбекистоннинг Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиши масаласида ҳамда Европа Иттифоқи билан конструктив мулоқот доирасида, шу жумладан Кенгайтирилган шериклик ва ҳамкорлик тўғрисидаги битимни тайёрлашни тез фурсатда якунлаш бўйича ҳамкорликни давом эттиришга аҳдлашиб олдилар.
Реконструкция трассы, архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 11.08.2020
Немис компанияси Ўзбекистонда йўл қуриш билан шуғулланади
Инсон ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш, коррупцияга қарши курашиш ва гендер тенглик каби устувор йўналишларда ҳамкорликни мустаҳкамлаш муҳим экани таъкидланди.
Гуманитар алмашинувлар соҳасида Ўзбекистонда немис тилининг ўрганилишини кенгайтириш ва бу борада тегишли давлат дастурини қабул қилиш ташаббуси қўллаб-қувватланди.
Ўзбекистон президенти ва Германия канцлери халқаро аҳамиятга молик долзарб масалалар ҳамда глобал ва минтақавий тузилмалар доирасидаги ҳамкорлик юзасидан ҳам фикр алмашдилар.
Ўзбекистоннинг Марказий Осиёда дўстлик, яхши қўшничилик, ишонч ва шериклик муносабатларини мустаҳкамлаш борасидаги сиёсати қўллаб-қувватланди. Афғонистондаги тинчлик жараёнига кўмаклашиш, шу мақсадда транспорт ва энергетика соҳаларида минтақавий инфратузилма лойиҳаларини илгари суриш мақсадида кўрилаётган саъй-ҳаракатлар юксак баҳоланди.
Музокаралар якунида президент Мирзиёев Федерал канцлер Ангела Меркельни Ўзбекистон Республикасига ташриф билан келишга таклиф қилди.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала