Россия

Росавиация Ўзбекистоннинг саккизта шаҳрига тўғридан-тўғри парвозларга рухсат берди

© Sputnik / Илья Питалев / Фотобанкка ўтишУчастники договоренности об освобождении между Россией и Украиной прилетели в Москву
Участники договоренности об освобождении между Россией и Украиной прилетели в Москву - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 12.03.2021
Росавиация Калининграддан хорижий мамлакатларга янги рейслар амалга оширилишига рухсат берди.
ТОШКЕНТ, 12 мар - Sputnik. Россия Федерал ҳаво транспорти агентлиги (Росавиация) компанияларга Калининграддан Ўзбекистон шаҳарларига тўғридан-тўғри парвозларни амалга ошириш ҳуқуқини берди, деб хабар қилмоқда агентлик матбуот хизмати.
Тегишли қарор 10 март куни идора сайтида эълон қилинган.
Парвозлар "Уральские авиалинии" томонидан ҳафтасига уч мартадан қуйидаги йўналишларда амалга оширилади:
— Калининград — Қарши;
— Калининград — Бухоро;
— Калининград — Самарқанд;
— Калининград — Фарғона;
— Калининград — Нукус;
— Калининград — Наманган";
— Калининград — Навоий;
— Калининград — Урганч.
Парвозларга рухсат бериш тўғрисидаги қарор халқаро йўналишларда парвозларни тиклаш учун асос бўла олмайди. Aвиакомпаниялар парвозларни ташкил этиш ҳуқуқини фақат хорижий давлатлар чегаралари очилгандан кейингина олган. Ўтган йилнинг мартидан бошлаб Россияда халқаро йўловчи рейслари коронавирус пандемияси сабабли тўхтатилган эди.
Джасурбек Чориев - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 02.03.2021
Жамият
Россия билан мунтазам парвозлар қачон тикланади – транспорт вазири ўринбосари жавоби
Илгарироқ эса, Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги авиа-қатновлар март-апрел ойларида тикланиши мумкинлиги ҳақида хабар берган эдик.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала