Россия учун хавф: Пентагон Аляскада шошилинч тартибда нима қурмоқда

© Sputnik / Игорь Зарембо / Медиабанкка ўтишРадиолокационная станция
Радиолокационная станция - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 12.03.2021
Oбуна бўлиш
Вашингтон олдин ушбу РЛС Эрон ёки Шимолий Корея ҳудудидан ракета зарбасига қарши қаратилган деб таъкидлашига қарамасдан, мутахассислар ушбу станция мутлақ бошқа нарса учун яратилганига шубҳа қилишмайди.
ТОШКЕНТ, 12 мар — Sputnik. АҚШ Аляска ярим оролида олдингиларига нисбатан узоқроқ масофаларни “кўра” оладиган, минглаб километр узоқликдан учирилган ракеталарни аниқлаш имконига эга бўлган ва жанговар блоклар ва қалбаки нишонларни аниқлаш имконига эга бўлган, янги ракетага қарши мудофаа тизимининг навбатдаги элементини ишга туширмоқда. Янги кучли радиолокацион станция ушбу йил охирига қадар ишга тушади.

Мутлақ назорат

Амекрикаликлар ушбу узоқ масофали радиолокацион станция (Long Range Discrimination Radar, LRDR) 2018 йилда Clear Air Force авиабазасида қуришни бошлаган эди. Ушбу ҳарбий объект ўтган аср ўртасидан бошлаб ишга тушган ва АҚШ ҳаво мудофаа тизимининг муҳим объекти ҳисобланади.
Штаб-квартира Министерства обороны США - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 03.02.2021
Пентагон Россия билан ядровий уруш юз бериши эҳтимоли ҳақида баёнот берди
РЛС ўтган йилда ишга тушиши керак эди, лекин пандемия туфайли уни қуриб битказиш муддати ортга сурилди. Ҳозир эса у финиш чизиғига чиққан.
Ишлаб чиқарувчи таъкидлашига кўра, янги радар "Иджис" ахборот-бошқарув тизимининг AN/SPY кўп функцияли радаига қараганда 25 маротаба катта. Иджис жумладан ҳарбий кемаларга ҳам ўрнатилади.
Галлий нитриди моддасини қўллаш натижасида S-диапазонида ишлайдиган янги станциянинг техник хусусиятлари сезиларли даражада ошган. РЛС нафақат континетлараро баллистик (КБР) ва гипертовуш ракеталарини, балким КБРларга ҳамроқ қалбаки нишонларни ҳам аниқлаши мумкин.
Унинг яна бир хусусияти – ҳатто таъмирлаш вақтида ҳам радарни ўчириш талаб этилмайди. РЛС блоклардан иборат уларни уяларга қўшиш ёки ажратиш йўли билан радар қувватини ошириш мумкин.
Расмий маълумотларда айтилишига кўра, LRDR АҚШнинг континентал ҳудудиниа Эрон ва Шимолий Корея ракета зарбасидан ҳимоя қилиади. Лекин мутахассислар хулосасига кўра, янги РЛСнинг асосий объектлари – Россия ракеталари бўлади.
Ядерный взрыв - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 15.10.2020
Германия ядровий урушга тайёргарлик кўрмоқда – Bild
Америкаликлар Европада ҳаво ҳужумига қарши тизимни ўрнатган вақтида ҳам – у “Эронга қарши” дейилган эди. Аслида янги радар фақатгина Россияга қарши қаратилган. Шимолий Корея ракеталари траекторияси Тинч океани устидан ўтган. Уларни назорат қилиб туриш учун Гавайи ороллари ҳудудида жойлашган РЛС керак, - дейди ҳарбий фанлар доктори Константин Сивков.
Сибирь ёки Шимолий флотдан учирилган Россия континетлараро баллистик ракеталарининг энг қисқа йўналишлари эса айнан Аляска устидан ўтади.

Масофа жуда яқин

Савков айтишига кўра, Аляскада АҚШ глобал ракета мудофаа тизимининг компонентлари бўлишига қарамасдан, узоқ масофали РЛС ушбу тизим имкониятларини сезиларли даражада кенгайтиради ва ракеталарни тез тутиб олиш имконини беради.
Запуск баллистической ракеты с авиабазы Ванденберг в Калифорнии - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 18.02.2021
“Бу ҳамма нарсани вайрон қилади”: Пентагон Россияни нима билан “жиловламоқчи”
“Ҳа, бу биз учун ноқулай, лекин у вазиятни кескин ўзгартира олади дейиш қийин. Россия бунга жавобан ана шундай радарларни енгиб ўтадиган радиоэлектрон кураш воситалари яратиши керак бўлади. Менимча бундай воситалар аллақачон яратилган ва улар яқинда ишга тушади. Ундан ташқари ҳарбий ҳаракатлар бошланган тақдирда ушбу РЛСни тезлик билан йўқ қилиш йўлини ўйлаш керак”, - дейди ҳарбий мутахассис.
Америкаликлар учун Аляска – бу стратегик муҳим ҳудуддиир. Асосий сабаб – у ердан Россия авиабазаларига қадар бир неча километр холос, Беринг бўғозини кесиб ўтса бўлди. Шу сабабли Пентагон Аляскада нафақат радарлар ўрнатмоқда, балким у ерда зарба берувчи кучларни ҳам яратган эди.
Ярим оролда жойлашган икки ҳарбий базаларда яқин вақт ичида 150та бешинчи авлод F-35 ва F-22 Raptor самолётларидан иборат йирик группировка жойлаштирилади. Мақсад – Арктикада Россияни сиқиб қўйиш.
Шуниси аҳамиятли-ки – Аляскада қуруқлик қўшинлари унчалик кўп эмас: бор-йўғи иккита пиёдалар биргадаси ва уларнинг артиллерияси ҳамда бронетранспортёрлари. У ерда ҳарбий флот ҳам йўқ – фақат қирғоқ қўриқчилари.
Пентагон айни дамда Аляскада хизмат қилувчи ҳарбийларни ёллаш бўйича кампанияни бошлаб юборган. Аскар ва зобитларни юқори маош ва маиший қулайликлар билан жалб қилишмоқда.

Давлат қалқони

LRDR даражадаги радарлар Россияда ҳам бор, бир эмас иккита. Сўнгги йиллар давомида ракета ҳужуми ҳақида огоҳлантириувчи тизим сезиларли даражада янгиланди ва чегараларни ишончли ҳимоя қилмоқда.
Пуск модернизированной противоракеты системы ПРО на полигоне Сары-Шаган - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 05.06.2019
Ҳимоя қалқон қудрати: Россия янги ракетага қарши тизими синовдан ўтказди
Ваҳоланки Совет Иттифоқи тарқалиб кетганидан сўнг, Вашингтон босими остида қабул қилинган қатор санкциялар кўплаб радиолокацион станцияларни мутлақ йўқ қилиб юборган, янгиларини қуриш эса тўхтаб қолган эди. Шимоли-шарқий йўналишлардаги туйнуклар узоқ вақт давомида очиқ қолган эди. Тинч океанининг шимолий қисми ва Аляска томонидан. Айтиш жоизки ушбу муаммолар Совет Иттифоқи даврида ҳам бор эди.
2020 йилнинг декабр ойида янги ракета зарбаси ҳақида огоҳлантириувчи тизимнинг (РЗҲОТ) давлат синовлари якунланди. Бугунги кунда у ракета ҳужумлари ҳақидаги маълумотларни муваффақиятли равишда Москва ракетага қарши ҳимоя тизими ва давлат ва ҳарбий бошқарув тизимларига етказиб бермоқда. Шунингдек у коинот ҳудудини ҳам мониторинг қилмоқда.
РЗҲОТнинг биринчи эшелони ягона космик тизим таркибига кирувчи спутниклар гуруҳидан иборатдир. Хусусан бу “Воронеж” энг янги тсанцияларидир. Ушбу РЛСлар бутун мамлакат чегараси бўйлаб тарқатилган. Калининграддан бошлаб Ленинград, Оренбург, Краснодар, Красноярск ва Иркутск вилоятлари ва Алтай ўлкасигача. 2021 йилда Коми республикасида ва Мурманск яқинида янги станциялар ишга тушади.
"Воронеж" — бу дециметрли тўлқинга эга бўлган горизонт усти РЛСларнинг сўнгги авлоди бўлиб. Улар барча ракета хавфи бўлган йўналишларни назорат остида ушлаб туришади. Станциялар 6 минг километр масофагача космик, баллистик ва аэродинамик нишонларни назорат қилиб туриши мумкин. Бир станция горизонт бўйича 6 минг вертикал бўйича 8 минг километр масофада бир вақтнинг ўзида 500тагача объектларнинг учиш траекториясини, тушиш жойларини ва вақтини назорат қилиб туриши мумкин.
“Воронеж” тўлиқ автоматик равишда ишлайди ва ракетлар парвози бошланган вақтдаёқ уларни қайд этади. Ҳужум қайд этилганда маълумотлар РЗҲОТ қўмондонлик пунктларига етказилади. Бир неча дақиқа ичида ахборот таҳлил қилинади ва юқори раҳбариятга жавоб зарбаси ҳақида қарор қабул қилиш учун етказиб берилади.
Янгиликлар лентаси
0