Тошкентда қидирувга эълон қилинган шахслар қўлга олинди

© Sputnik / Стас ЭтвешНаручники
Наручники - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 12.03.2021
Oбуна бўлиш
Тошкент шаҳар ИИББ жиноят қидирув ходимлари қидирувга эълон қилинган шахсларни қўлга олишди.
ТОШКЕНТ, 12 мар — Sputnik. 2 март куни Яккасарой тумани жиноят қидирув ходимлари Тошкент вилояти ҳудудида 2020 йилнинг декабрь ойида Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддасида (“Фирибгарлик”) назарда тутилган жиноятни содир этганлиги учун қидирувга эълон қилинган 38 ёшли Дилмурод Ш.ни қўлга олишди.
Суд унга нисбатан қамоққа олиш эҳтиёт чорасини қўллади.
Наручники - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 06.03.2021
ДХХдаги вакант жойни 5 минг $га пуллаётган уддабурро шахс қўлга олинди
Шу куннинг ўзида 2018 йили Мирзо-Улуғбек тумани ИИО ФМБ томонидан қидирувга эълон қилинган 37 ёшли Андраник М. қўлга олинди. Андраник М. Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддасида (“Ўғрилик”) назарда тутилган жиноятни содир этганликда гумонланмоқда.
Янгиликлар лентаси
0