Ўзбекистонга январ-феврал ойларида қанча пул ўтказмалари келиб тушди

© Sputnik / Владимир Трефилов / Медиабанкка ўтишКурсы валют
Курсы валют - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 12.03.2021
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон Марказий Банки 2021 йилнинг биринчи икки ойида республикага қанча пул ўтказмалари келиб тушгани ҳақида маълумот берди
ТОШКЕНТ, 12 мар – Sputnik. Ўзбекистонга январь-февраль ойларида келиб тушган халқаро трансчегаравий пул ўтказмалари ҳажми қарийб 892 млн. долларни ташкил этди, деб хабар берди Марказий Банк матбуот-хизмати.
Бу 2020 йилнинг мос даврига нисбатан 107 миллион долларга (14 фоизга) ошди.
Доллар  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 11.03.2021
Володин Россия изчиллик билан долларга тобеликдан чекинишини маълум қилди
Чет элга юборилган халқаро пул ўтказмалари миқдори 215 миллион долларга етди.
Натижада халқаро трансчегаравий пул ўтказмалари бўйича ижобий сальдо қарийб 677 миллион долларга етди.
Эслатиб ўтамиз, 2020 йил давомида республикага келиб тушган пул ўтказмаларининг умумий ҳажми олти миллиард доллардан ортиқни ташкил қилган эди.
Янгиликлар лентаси
0