Ўзбекистонликлар 2021 йилда икки кун зиёд дам олишлари мумкин: фармон лойиҳаси

© Depositphotos.com / Mizar_219842Настенный календарь с воткнутыми булавками
Настенный календарь с воткнутыми булавками - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 12.03.2021
Oбуна бўлиш
Қайси кунларни дам олиш кунлари этиб белгилаш режалаштирилаётгани ва қайси дам олиш кунлари кўчирилиши ҳақида - материалимизда ўқинг.
ТОШКЕНТ, 12 мар – Sputnik. Ўзбекистонда 2021 йил учун яна қўшимча дам олиш кунларини белгилаш таклиф этилмоқда
Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги Ўзбекистон Президентининг "2021 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида"ги фармонига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги фармон лойиҳасини муҳокамага қўйди.
Унга кўра, "Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил!" ички туризмни ривожлантириш дастури доирасида фуқароларнинг фаол дам олиши учун энг қулай шароитларни яратиш мақсадида қўшимча дам олиш куни белгилаш таклиф қилинмоқда.
Жумладан, 2021 йилда қуйидаги қўшимча дам олиш кунлари белгиланади:
14 май—жума;
2 сентябрь — пайшанба;
3 сентябрь — жума;
31 декабрь —жума.
2021 йилда дам олиш кунлари:
27 март — шанба кунидан 22 март — душанба кунига;
17 июль — шанба кунидан 21 июль — чоршанба кунига;
24 июль — шанба кунидан 22 июль — пайшанба кунига кўчирилади.
Бундан ташқари, фармоннинг 3-банди иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилади: 2021 йил 2 январь — шанба, 20 март — шанба, 22 март — душанба, 15 май — шанба, 21 июль — чоршанба, 22 июль —пайшанба ва 4 сентябрь — шанба кунлари барча ходимлар учун иш ҳафтасининг туридан қатъи назар, дам олиш кунлари ҳисобланади.
Янгиликлар лентаси
0