Февраль ойида ички валюта бозоридаги операцияларнинг умумий ҳажми 4%га ўсди - МБ

© Sputnik / Антон Денисов / Медиабанкка ўтишЭлектронное табло с информацией о курсах валют
Электронное табло с информацией о курсах валют - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 13.03.2021
Oбуна бўлиш
Валюта олди-сотди операцияларининг амалга оширилишини янада эркинлаштириш мақсадларида феврал ойининг ўртасида бир қатор ўзгартиришлар киритилган эди.
ТОШКЕНТ, 13 мар – Sputnik. Марказий банк 2021 йил февраль ойида ички валюта бозорида амалга оширилган операциялар ҳақида маълумот берди.
Жорий йилнинг 15 февраль санасидан ички валюта бозорида валюта олди-сотди операцияларининг амалга оширилишини янада эркинлаштириш мақсадларида бир қатор ўзгартиришлар киритилди.
Доллар  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 11.03.2021
Володин Россия изчиллик билан долларга тобеликдан чекинишини маълум қилди
Хусусан, валюта биржасида валюта олди-сотдиси бўйича савдо сессиялари "Онлайн платформа" орқали соат 10:00 дан 15:00 гача аукцион усулларидан фойдаланган ҳолда амалга оширилиши йўлга қўйилди. Шунингдек, тижорат банкларининг валюта биржаси савдоларида мижозлар номидан иштирок этиш амалиётидан воз кечилди.
Бу эса, ўз навбатида, тижорат банкларига очиқ валюта позицияси доирасида хўжалик юритувчи субъектлар билан ўзаро тўғридан-тўғри ҳамда кун давомида валюта биржасида валюта олди-сотди операцияларини амалга ошириш имконини берди.
2021 йилнинг февраль ойида ички валюта бозоридаги операцияларнинг умумий ҳажми 1,6 млрд. АҚШ долларини ташкил этиб, январь ойига нисбатан 4 фоизга ўсди.

Юридик шахслар билан амалга оширилган валюта операциялари

Февраль ойида ички валюта бозорида хорижий валютадаги умумий таклиф ҳажми 1,2 млрд. АҚШ долларини (Марказий банк интервенцияларини ҳисобга олмаган ҳолда) ташкил этиб, январь ойига нисбатан 28 фоизга ўсди.
Хусусан, ҳисобот ойида:
хўжалик юритувчи субъектлар томонидан 665 млн. АҚШ доллари миқдоридаги чет эл валюталари сотилган бўлиб, ушбу кўрсаткич аввалги ойга нисбатан 20 фоизга ошди (январь ойида – 554 млн. АҚШ долл.);
банклар ва жисмоний шахслар томонидан сотилган чет эл валюталари миқдори 494 млн. АҚШ долларини;
Молия вазирлиги томонидан сотилган чет эл валюталари миқдори 30 млн. АҚШ долларини ташкил этди.
Янгиликлар лентаси
0