Хоразмда кучли шамол ва тинимсиз қор: электр тармоқларига катта зарар етди

© Foto : Public domain Последствия метели в Нью-Йорке (Буффало), 1977 год
Последствия метели в Нью-Йорке (Буффало), 1977 год  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 13.03.2021
Oбуна бўлиш
"Ўзгидромет" Қорақалпоғистон ва Хоразм ҳудудларига совуқ ҳаво оқими кириб келиши ҳақида огоҳлантирган эди
ТОШКЕНТ, 13 мар - Sputnik. Хоразмга кучли шамол ва қор бўрони ёпирилди. Вилоятдаги кўплаб хонадонлар электр энергиясисиз қолган.
Хоразм вилояти ва Қорақалпоғистонда 13 март куни кучли қор бўрони юз берди.
Транспорт ҳаракатланиши карахст аҳволга келган.
Зима - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 10.03.2021
Ўзбекистонликлар март ўртасида кутилаётган совуқ об-ҳаво ҳақида огоҳлантирилди
Аввалроқ "Ўзгидромет" Қорақалпоғистон ва Хоразм ҳудудларига совуқ ҳаво оқими кириб келиши ҳақида огоҳлантирган эди. Жойларда саҳмол 17-22 метр/секундгача кучайишини, баъзида эса 25-28 метр/секундгача кучайиши мумкинлигини маълум қилган.
"Хоразм ҳудудий электр тармоқлари" АЖ матбуот хизматининг маълум қилишича, кучли шамол ва тинимсиз қор ёғиши оқибатида вилоятдаги электр тармоқларига ҳам катта зарар етмоқда.
"Хоразм ҳудудий электр тармоқлари" АЖнинг барча тезкор ишчи гуруҳлари жалб қилиниб, аварияларни бартараф қилиш ишлари олиб борилмоқда. Юзага келган ноқулайликлар учун узр сўраймиз", — дейилади хабарда.
Тelegramдаги AviaSpotter каналида эълон қилинган видеоларнинг бирида Урганч аэропорти тасвирланган.
Янгиликлар лентаси
0