Дунёда

Путин Қримдаги референдум бўйича қарорни қандай қабул қилгани ҳақида гапирди

© Sputnik / Михаил Климентьев / Фотобанкка ўтишПрезидент РФ В. Путин выступил на сессии онлайн-форума "Давосская повестка дня 2021"
Президент РФ В. Путин выступил на сессии онлайн-форума Давосская повестка дня 2021 - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 13.03.2021
2014 йилнинг март ойида Украинада амалга оширилган давлат тўнтаришидан сўнг ўтказилган референдум якунларига кўра Қрим Россия регионига айланди.
ТОШКЕНТ, 13 мар — Sputnik. Президент Владимир Путин Андрей Кондрашовнинг янги фильмида Қрим бўйича референдум ҳақидаги қарор қандай қабул қилингани ҳақида сўзлади.
Фильмдан парча “Россия 24” телеканалида намойиш этилди.
Флаг Украины - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 04.03.2021
Дунёда
Украина Ўзбекистонни "Қрим платформаси" саммитига таклиф қилди
"Қримда изчиллик ва қаттиққўллик билан ҳаракат қилганимизда, мен бугунги кунда биз Донбассда кузатаётган фожиавий ҳодисалар юз бериши мумкинлиги эҳтимолидан келиб чиққан эдим. Ва воқеалар айнан шундай ривож топишининг олдини олиш учун биз Қрим аҳолиси эркин иродасини таъминлаш учун зарур ҳаракатларни таъминлаб беришга мажбур бўлган эдик”, - деди президент.
У, пировард мақсад, одамларга улар кейинчалик қандай яшашни исташлари тўғрисида фикр билдиришларига имкон яратиб бериш бўлганини қўшимча қилди.
2014 йилнинг март ойида Украинада амалга оширилган давлат тўнтаришидан сўнг ўтказилган референдум якунларига кўра Қрим Россия регионига айланди.
Президент Украины Владимир Зеленский - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 20.10.2020
Дунёда
Зеленский Қримни қайтаришни ўзининг энг муҳим устуворлиги, деб атади
Россия билан бирлашиш учун Қрим Республикасидаги сайловчиларнинг 96,77 %и ва Севастопол аҳолисининг 95,6 %и овоз берган. Украина яриморолни ўзиники, фақат вақтинча оккупация қилинган деб ҳисоблайди. Москва яриморол аҳолиси халқаро ҳуқуқ ва БМТ низомига тўла мос равишда Россияга демократик йўл билан қайтишга қарор қилганликларини бир неча бор таъкидлаган. Владимир Путинга кўра, Қрим масаласи бутунлай ёпилган.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала