Дунёда

Россиянинг энг кўп ўғирланадиган автомобиллари номлари айтилди

© MIGUEL RIOPA / AFPBelgian driver and co-driver, Thierry Neuville and Nicolas Gilsoul, steer their Hyundai i20 Coupe in Caminha, northern Portuga
Belgian driver and co-driver, Thierry Neuville and Nicolas Gilsoul, steer their Hyundai i20 Coupe in Caminha, northern Portuga - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 13.03.2021
"Росгосстрах"да жорий йил феврал ойида ўтган йил феврал ойига нисбатан ўғирликлар сони анчага – 65%га пасайгани қайд этилган.
ТОШКЕНТ, 13 мар — Sputnik. Россиянинг энг кўп олиб қочиладиган автомобиллари номлари маълум бўлди.
Россияда 2021 йилда энг кўп ўғирлаб қочилган автомобиллар бу "кореецлар" Hyundai ва Kia, шунингдек, "япон" Toyota бўлди.
Компания Toyota отзывает ряд автомобилей из-за неисправности - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.03.2019
Ҳодисалар
Россияда ўғирланган Toyota Camry Ўзбекистонда тўхтатиб қолинди
Бу ҳақда РИА Новости суғуртачилардан олинган маълумотлар асосида хабар бермоқда.
Энг кўп олиб қочилган модделар сифатида Hyundai Solaris, Kia Sportage ва Toyota Camry айтилган.
Бундан ташқари, энг кўп ўғирланадиган бренддаги автомобиллар сирасидан Range Rover, Lexus, Mercedes-Benz, конкрет моделлар сифатида эса Mitsubishi Outlander, Skoda Rapid, Toyota Land Cruiser 200, BMW X6, Infiniti QX80 санаб ўтилган.
Cupra Formentor автомобили. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 04.03.2021
Фото
Европада йилнинг энг зўр автомобили танланди - фото
"Жорий йил бошида олиб қочиладиган автомобиллар етакчилиги анча ўзгарди. Рўйхатни Кореянинг Hyundai Creta ва Tucson кроссоверлари ҳамда Kia Optima седани тарк этди... Lada Vesta ва Volkswagen Tiguan эса аксинча, юқорилади. Kia Sportage, Toyota Camry ва Hyundai Solaris ўз позицияларини сақлаб қолишган – бу автомобиллар шу сингари рейтингларнинг ўзгармас иштирокчиларидир", - деган РИА Новостига "МАКС" компанияси маҳсулот-менеджмент ва маркетинг бошқармаси раҳбари Евгений Попков.
Шуниси эътиборга моликки, сўровда иштирок этган компаниялар автомобилларни ўғирлаш билан боғлиқ ҳолатлар сезиларли камайганини эътироф этишган. Хусусан, "МАКС" олиб қочишлар сони 2 баробардан ортиққа қисқарганини маълум қилган.
Bugatti Centodieci - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 15.02.2021
Видео
Энг кучли ва энг қиммат: Bugatti Centodieci - видео
"РЕСО-Гарантия" компанияси эса ўғирлашлар сонида жиддий ўзгариш бўлмаганини айтган.
"Росгосстрах"да жорий йил феврал ойида ўтган йил феврал ойига нисбатан ўғирликлар сони анчага – 65%га пасайгани қайд этилган.
Бироқ феврал ойида, январ ойидагига нисбатан автомобил ўғирликлари 33%га ошган.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала