Сиёсат

Тошкентда ШҲТга аъзо давлатлар Миллий координаторлари кенгаши йиғилиши бўлиб ўтди

© AP PhotoФлаги стран-участниц ШОС
Флаги стран-участниц ШОС - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 13.03.2021
Делегациялар ШҲТга Тожикистон Республикаси раислиги доирасидаги асосий тадбирларга тайёргарлик кўриш масалаларини муҳокама қилдилар
ТОШКЕНТ, 13 мар - Sputnik. Тошкентда ШҲТга аъзо давлатлар Миллий координаторлари кенгашининг йиғилиши бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда ТИВ матбуот-хизмати.
"2021-йил 10-13-март кунлари Тошкент шаҳрида ШҲТга аъзо давлатлар Миллий координаторлари кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Делегациялар ШҲТга Тожикистон Республикаси раислиги доирасидаги асосий тадбирларга тайёргарлик кўриш масалаларини муҳокама қилдилар", - дейилади хабарда.
ШҲТнинг 2021-йилга мўлжалланган асосий тадбирлари режаси маъқулланди.
Ҳужжат 150 дан ортиқ бандни ўз ичига олади ва Ташкилот доирасидаги кўп тармоқли ўзаро алоқаларнинг барча соҳаларини қамраб олади.
Шунингдек, 2021-йил центабр ойида Душанбе шаҳрида бўлиб ўтадиган ШҲТ Саммитида тасдиқлаш учун тақдим этиладиган ҳужжатлар лойиҳалари бўйича фикр алмашилди.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала