Сиёсат

Ўзбекистон Унқур тоғ участкасига даъвогарлик қилмасликка тайёрлигини билдирди

© Sputnik / / Табылды КадырбековРадиорелейная система на горе Ункур-Тоо
Радиорелейная система на горе Ункур-Тоо - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 13.03.2021
Қирғизистон президенти матбуот-котиби Галина Байтерекнинг хабар беришича, яқин орада чегарада еттита ўтказиш пунктлари ўз фаолиятини қайта тиклайди.
ТОШКЕНТ, 13 мар — Sputnik. Ўзбекистон Қирғизистон томонига чегара олди туманлари аҳолиси муносабатларида баҳс ва зиддиятлар предмети бўлиб келаётган унқур-тоғ ҳудудини беришга тайёр.
Бу ҳақда ҚР президенти матбуот-котиби Галина Байтерекнинг Садир Жапаровнинг Ўзбекистон Республикасига давлат ташрифи якунларига бағишланган изоҳида маълум қилинган.
Боинг 767 - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 08.02.2021
Жамият
Сўх туманида аэродром қурилиши бошланди
"Қирғизистон томони Ўзбекистоннинг Қирғизистон ҳудудида жойлашган Сўх анклавига транспорт ва авиа-қатновларни очишга тайёр. Анклав аҳолиси давлат чегараси орқали эркин ҳаракатланишлари мумкин. Ўз навбатида Ўзбекистон томони Қирғизистонга, шу вақтга қадар чегара олдида яшовчи аҳоли ўртасида баҳс ва сиёсий зиддийлашув предмети бўлиб келган Унқур тоғ ҳудудига даъвогарлик қилмасликка тайёрлигини билдирган", - дейилади хабарда.
Қирғиз-ўзбек давлат чегараси делимитация ва демаркация масалаларида иккала томон ҳам ушбу ишни яқин уч ой ичида якунлаш лозим деган фикрга келдилар.
"Давлат чегарасини юридик расмийлаштиришни якунланиши чегара олди ҳудудларида стабилликни мустаҳкамлайди ва иккиёқлама муносабатлар ривожига янги импульс беради", - дейилади хабарда.
Пограничник на смотровой вышке. Граница Кыргызстана - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 01.06.2020
Ҳодисалар
Ўзбек-қирғиз чегарасидаги можарода 25 киши жароҳатланди
Ҳозирга қадар маълуми, яқин орада давлат чегарасида еттита назорат-ўтказув пунктлари ўз фаолиятини қайта тиклайди. Ўзбекистон томони юк оқими масаласини ҳал эти шва зарурат туғилганида ҳужжатларни сканерлаш учун тегишли техникани тақдим этиш ваъдасини берган.
Байтерекнинг қўшимча қилишича, давлат чегарасини делимитация қилиш бўйича бошқа баҳсли масалалар махсус комиссия томонидан ҳал этилади.
Эслатиб ўтамиз, 2016 йилнинг август ойи ўрталарида Жалолобод вилоятининг Ўрта-Тўқай сув омбори яқинида Ўзбекистон Республикаси ички ишлар органи ходими қўлга олинган.
Президент Кыргызстана Садыр Жапаров прибыл в г. Ташкент с государственным визитом - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 11.03.2021
Фото
Садир Жапаров Тошкентда қандай кутиб олинди
Бунга жавобан Ўзбекистон томони ҳуқуқни муҳофаза қилиш ходимлари қирғиз-ўзбек чегарасининг ўзаро келишилмаган Унқур тоғ участкаси(Қирғизистон томони)да вертолётдан тушиб қолишган ва телевишканинг тўрт ходимини қўлга олишган.
Ўзбекистон иккита талабни илгари сурган — қўлга олинган ички ишлар органи ходимини қўйиб юборилишини ва Ўрта-Тўқай сув омбори атрофидаги постларни олиб ташлашни.
Куч тузилмаси ходими жаримага тортилган ва 23 август куни, Қирғизистон фуқаролари эса 9 сентябрда қўйиб юборилган.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала