Ўзбекистонликлар доллар сотиб олишни камайтирди

© Sputnik / Алексей Сухоруков / Медиабанкка ўтишДоллары
Доллары - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 13.03.2021
Oбуна бўлиш
Хусусан, жорий йил январь-февраль ойлари давомида миллий валюта курси 0,6 фоизга қадрсизланди (йил бошида 10 461 сўм/доллар, февраль ой сўнгида 10 525,5 сўм/доллар)
ТОШКЕНТ, 13 мар - Sputnik. Марказий банк 2021 йилда жисмоний шахслар томонидан амалга оширилган операциялар ҳажми ҳақида маълумот чоп этди.
Февраль ойида жисмоний шахслар томонидан валюта айирбошлаш шахобчалари орқали сотилган чет эл валютаси миқдори 527 миллион АҚШ долларини (январь ойида – 420 миллион АҚШ доллари, ўсиш 25 %), сотиб олиш ҳажмлари эса, 307 миллион АҚШ долларини (январь ойида – 382 млн. АҚШ долл., камайиш 20 %) ташкил этди.
Электронное табло с информацией о курсах валют - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 13.03.2021
Февраль ойида ички валюта бозоридаги операцияларнинг умумий ҳажми 4%га ўсди - МБ
Ўз навбатида, февраль ойи давомида жисмоний шахсларнинг чет эл валютасига бўлган таклифи талабга нисбатан 220 млн. АҚШ долларига кўп миқдорда шаклланди.
Ҳисобот ойида халқаро пул ўтказмалари орқали республикага келиб тушган валюта маблағлари ҳажми 464 миллион АҚШ долларини ташкил этиб, январь ойи кўрсаткичига нисбатан 37 миллион АҚШ долларига (ёки 9%га) ошган.
2021 йил февраль ойида юридик шахслар томонидан чет эл валютасига бўлган талаб январь ойига (1,14 млрд. АҚШ долл.) нисбатан 15 фоизга ўсиб 1,28 млрд. АҚШ долларини ташкил этди.
Валюта бозорида чет эл валютасининг асосий қисми (51 фоизи) ишлаб чиқариш учун асбоб-ускуналар, товарлар ва хом-ашё импорти, 27 фоизи – хорижий кредитларни сўндириш, 19 фоизи – халқ истеъмоли товарлари ва дори-дармон маҳсулотлари импорти,2 фоизи – хорижий инвесторлар даромадларининг репатриацияси ва қолган 1 фоизи – бошқа мақсадлар учун харид қилинган.

Марказий банкнинг валюта интервенциялари

Ушбу даврда Марказий банкнинг валюта интервенциялари олтин-валюта захираларининг нейтраллиги принципига асосланган ҳолда амалга оширилди. Бунда, Марказий банк томонидан сотилган чет эл валютасининг соф ҳажми ой давомида сотиб олинган монетар олтин ҳажми доирасида бўлиши таъминланди.
Денежные купюры и монеты - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 08.02.2021
Ўзбекистонда ҳафта доллар ва евро курси пасайиши билан бошланди
Хусусан, ҳисобот ойида Марказий банк томонидан монетар олтин сотиб олиниши натижасида юзага келган қўшимча ликвидлиликни стерилизация қилиш мақсадида 4,1 трлн. сўм эквивалентидаги валюта маблағлари валюта биржасида сотилди.
Ҳисобот ойида импортни молиялаштириш манбалари таркибида ички валюта бозорида сотиб олинган маблағлар (конвертация) улуши 57 фоизни, хорижий валютадаги ўз маблағлари улуши 27 фоизни ташкил этди.
Ҳисобот даврида миллий валютанинг алмашув курси динамикаси валюта бозоридаги талаб ва таклифнинг жорий нисбатидан келиб чиқиб, ички ва ташқи омиллар таъсирида шаклланди.
Хусусан, жорий йил январь-февраль ойлари давомида миллий валюта курси 0,6 фоизга қадрсизланди (йил бошида 10 461 сўм/доллар, февраль ой сўнгида 10 525,5 сўм/доллар).
Янгиликлар лентаси
0