Иқтисод

Янги таҳрирдаги “Давлат харидлари тўғрисида”ги қонун маъқулланди – асосий ўзгаришлар

© Sputnik / Руслан КривобокЭкран, транслирующий биржевые графики и диаграммы
Экран, транслирующий биржевые графики и диаграммы - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 14.03.2021
Қонуннинг янги таҳририга бугунги кунда кўплаб ҳуқуқий бўшлиқ туфайли юзага келаётган масалаларга барҳам бериш мақсадида қатор ўзгартиш ва қўшимчалар киритилган.
ТОШКЕНТ, 14 мар — Sputnik. Жорий йилнинг 12 март куни Олий Мажлис Сенатининг навбатдаги ялпи мажлисида янги таҳрирдаги “Давлат харидлари тўғрисида”ги қонун маъқулланди.
Коррупцияга қарши курашиш агентлиги хабарига кўра, мазкур қонуннинг мақсади давлат харидлари соҳасидаги муносабатларни тартибга солишга қаратилган очиқ ва шаффоф, самарали ҳамда яхлит тизимни яратишдан иборатдир.
Қонуннинг янги таҳририга бугунги кунда кўплаб ҳуқуқий бўшлиқ туфайли юзага келаётган масалаларга барҳам бериш мақсадида қуйидаги ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди:
давлат харидларига йўналтириладиган бюджет маблағлари ва бошқа марказлашган манбаларни мақсадли ишлатиш;
коррупцияга қарши курашишда аниқ ва самарали натижаларга эришиш, жумладан, давлат харидларига оид ахборотнинг шаффофлиги ва очиқлигини таъминлаш, давлат харидларида коррупцияга йўл қўймаслик, инсофли рақобатни ва қарорлар қабул қилиш чоғида холисона мезонлардан фойдаланилишини таъминлаш масалалари аниқ белгиланмоқда;
манфаатлар тўқнашуви тушунчасига аниқ тариф берилмоқда ҳамда ушбу ҳолатга йўл қўймаслик учун тегишли тартиб лар белгиланмоқда;
Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ушбу қонуннинг ва давлат харидлари соҳасидаги бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг тўғри қўлланилиши устидан давлат назоратини ваколати доирасида амалга оширувчи ташкилотлардан бири этиб белгиланди.
Новый Chevrolet Equinox - первые снимки в Узбекистане - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 19.11.2020
Жамият
Яқинда амалдорлар лавозимига қараб машина минадиган бўлади - молия вазири
Қонуннинг ҳаётга татбиқ этилиши амалда бир-бирига зид бўлган қонунчилик талабларига барҳам берибгина қолмай, харидлар шаффофлигини таъминлайди ҳамда тадбиркорлик субъектлари ва аҳоли учун ҳам қулайлик яратади, деб қўшимча қилинган хабарда.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала