Олмаота яқинида ҳарбий самолёт ҳалокатга учради: тўрт киши қурбон бўлди

Oбуна бўлиш
Ҳалокатга учраган АН-26 ҳарбий самолётда олти киши бўлган. Улардан тўрт нафари ҳодиса жойда ҳалок бўлган.
ТОШКЕНТ, 14 мар — Sputnik. Кеча, 13 март куни Қозоғистоннинг Олмаота шаҳри аэропорти яқинида Ан-26 самолёти авиаҳалокатга учради. Бу ҳақда Sputnik Қозоғистон хабар қилмоқда.
Самолёт Нур-Султон-Олмаота йўналиши бўйлаб парвоз қилган. Ҳаво кемаси аланга олиб, Олмаота шаҳри аэропорти яқинидаги Қизил Ту қишлоғи ҳудудида қўниш йўлагига етмасдан қулаб тушган.
Самолёт бортида олти киши бўлган. Улардан тўрт нафари ҳодиса жойда ҳалок бўлган.
Ҳалокатга учраган АН-26 ҳарбий самолёти Қозоғистон миллий хавфсизлик қўмитасининг Авиация хизматига тегишли бўлган.
Қозоғистон президенти Қосим-Жомарт Тоқаев ва мамлакатнинг биринчи президенти Нурсултон Назарбоев ҳалок бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик билдирган. Президент табиий офат сабабларини текширишни бошлашга кўрсатма берган.
Янгиликлар лентаси
0