Жамият

Ўзгидромет: бугун Ўзбекистонда қишнинг таъсири яна сезилади

© Sputnik / Илья Тимин / Фотобанкка ўтишСнегопад
Снегопад  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 14.03.2021
Бугун республика ҳудудларида куннинг биринчи ярмида баъзи жойларда қор ёғади.
ТОШКЕНТ, 14 мар — Sputnik. Ўзгидромет 14 март куни кундузи Ўзбекистонда қишнинг таъсири яна сезилишидан огоҳлантирди.
Республика ҳудудларида куннинг биринчи ярмида баъзи жойларда қор ёғади. Қорақалпоғистонда, Хоразм, Бухоро, Навоий вилоятларида ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларда шамол 17-22 м/с гача, Фарғона водийсида 25-28 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 2° совуқ-3° илиқгача, шимолда 2-7° совуқгача пасаяди.
Последствия метели в Нью-Йорке (Буффало), 1977 год  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 13.03.2021
Жамият
Хоразмда кучли шамол ва тинимсиз қор: электр тармоқларига катта зарар етди
Пойтахтда куннинг биринчи ярмида қор ёғади. Шамол 12-17 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 2° илиқдан ошмайди.
Республиканинг тоғли ҳудудларида қор ёғади, баъзи жойларда кучли бўлади. Қор кўчиши хавфи бор. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 17-22 м/с гача кучаяди. Ҳаво ҳарорати 3-8° совуқ бўлади.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала