Жамият

Сенат оммавий тартибсизликка даъват учун жиноий жавобгарлик жорий этишни маъқуллади

CC0 / Unsplash / Matthew Ansley / Тюрьма. Иллюстративное фото
Тюрьма. Иллюстративное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 14.03.2021
Оммавий тартибсизликка ва фуқароларга нисбатан зўравонлик қилишга оммавий даъват қилиш учун 3 йилдан 5 йилгача қамалиш мумкин бўлади.
ТОШКЕНТ, 14 мар — Sputnik. Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати ўн учинчи ялпи мажлисида оммавий тартибсизликларга даъват этиш учун жиноий жавобгарлик жорий этишни кўзда тутадиган қонунни маъқуллади.
Хабарда ёзилишича, сўнгги вақтларда айрим веб-сайт ёки веб-сайт эгалари, шу жумладан блогерлик фаолияти билан шуғулланувчи шахсларнинг ахборот олиш ва уни тарқатиш маданияти тўлиқ шаклланмагани сабабли, ушбу шахслар ўз ҳуқуқларини амалга оширишларида бошқа шахсларнинг қонун билан қўриқланадиган ҳуқуқ ва манфаатларига зарар етказиш ҳолатлари кузатилмоқда.
“Қолаверса, бундай шахсларнинг ахборот тарқатиш соҳасидаги ҳуқуқий маданияти шаклланмаганлиги келажакда улар томонидан қонун талабларини бузиб, ўз веб-сайтидан ва (ёки) веб-сайт саҳифасидан мамлакатнинг мавжуд конституциявий тузумини, ҳудудий яхлитлигини зўрлик билан ўзгартиришга даъват этиш, уруш, диний экстремизм ғояларини тарғиб қилиш, давлат ёки қонун билан қўриқланадиган бошқа сирни ошкор этиш, фуқароларнинг шаъни ва қадр-қимматига ёки ишчанлик обрўсига путур етказувчи, уларнинг шахсий ҳаётига аралашишга йўл қўювчи ҳамда оммавий тартибсизликларга даъват этувчи контентни тарқатиш эҳтимолини оширмоқда”, - дейилган хабарда.
Наручники - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 15.02.2021
Жамият
Оммавий тартибсизликка даъват қилганлик учун жиноий жавобгарлик белгиланиши мумкин
Шу сабабли барча қатори ахборот эгаларининг ҳам сўз масъулияти ва унинг оқибатлари бўйича жавобгарликни ҳис қилиши, бошқа шахсларнинг ҳуқуқлари кафолатланиши ҳам тегишлича белгилаб қўйилиши мақсадга мувофиқлиги таъкидланган.
Ушбу қонунни президент имзоласа, Жиноят кодексининг 244-моддасига ўзгартириш киритилади.
Ушбу моддада ҳокимият вакилларининг қонуний талабларига фаоллик билан бўйсунмасликка, оммавий тартибсизликка ва фуқароларга нисбатан зўравонлик қилишга оммавий даъват қилиш каби ҳуқуқбузарлик учун жарима ёки 2 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд 3 йилдан 5 йилгача озодликни чеклаш ёки 3 йилдан 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси назарда тутилмоқда.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала