Жамият

Ўзбекистонда AstraZeneca биринчи партиясини кутишмоқда

 - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 15.03.2021
Ўзбекистонга COVID-19га қарши эмлашнинг COVAX механизми доирасида 660 минг доза AstraZeneca вакцинасини етказиб берилиши кутилмоқда
ТОШКЕНТ, 15 мар — Sputnik. 17 март куни Ўзбекистонга COVID-19га қарши эмлашнинг COVAX механизми доирасида 660 минг доза AstraZeneca вакцинасини етказиб берилиши кутилмоқда. Бу ҳақда РИА Новости Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати матбуот котиби Муҳаммаджон Бозоровга таянган ҳолда хабар қилди.
Мамлакат ҳукумати март ойида COVID-19га қарши оммавий эмлашни бошлашни режалаштирмоқда, 2021 йил охирига қадар 7 миллион киши ёки аҳолининг 20 фоизини эмланиши мумкин. Жаҳон бозорида 15 миллион доза вакцинага буюртма берилган.
"Агар ҳамма нарса яхши бўлса, 17 март куни Ўзбекистонга 660 минг доза AstraZeneca етказиб берилишини кутмоқдамиз", - деди Бозоров.
Унга кўра, Ўзбекистон томони Англия-Швеция компанияси лицензияси асосида Ҳиндистонда ишлаб чиқарилган вакцинани олади.
СЭС маълумотларига кўра, Тошкент COVAX механизми доирасида 12та вакцинаси ишлаб чиқарувчи компания билан музокаралар олиб бормоқда. Хусусан, Американинг Pfizer компанияси ва унинг немис шериги BioNTech томонидан ишлаб чиқарилган 100 минг доза Comirnaty, шунингдек 2,5 миллион дозагача AstraZeneca вакцинасини сотиб олиш тўғрисида гап кетмоқда. Германия ҳукумати Тошкентга COVAX орқали вакциналар сотиб олишда ёрдам бермоқда.
AstraZeneca вакцинаси Европада мунозарали репутацияга эга. Австрия ҳукумати илгари эмланган бир аёлнинг ўлими ва бошқа бирида эмлашдан кейин тромбоз ҳолатлари юзага келгани сабабли бу препаратдан эҳтиёт чораси сифатида фойдаланишни тўхтатишга қарор қилди. Бунга Эстония, Литва, Люксембург, Латвия, Дания, Норвегия, Исландия, Нидерландия, Болгария, Руминия эргашди.
Контейнер с вакциной Sputnik V от COVID-19, разработанной Национальным центром эпидемиологии и микробиологии имени Н. Гамалеи, в международном аэропорту Шереметьево в Москве - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 15.03.2021
Дунёда
ЕИнинг яна 4та давлати "Спутник V"га қизиқиш билдирди
Шу билан бирга, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти AstraZenecaдан воз кечиш учун ҳеч қандай сабаб йўқ деб ҳисоблайди. У ерда препарат билан эмлашни давом эттириш тавсия қилинди, шу билан бирга уни қўллаш пайтида тромбоз юзага келиш сабабларини ўрганиш давом этмоқда.
Феврал ойида Ўзбекистон Россиянинг “Спутник V” вакцинасини мамлакатда оммавий фойдаланиш учун сертификатлашди. Бу дунёдаги биринчи рўйхатдан ўтган коронавирусга қарши вакцина бўлиб, бугун у ўзининг хавфсизлиги ва самарадорлигини аллақачон исботлади. Айни вақтда РФ ва ундан ташқарида 7 миллиондан ортиқ киши “Спутник V” билан эмланди.
Ўзбекистон соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари Баҳодир Юсупалиевга кўра, республикага “Спутник V”ни етказиб бериш бўйича шартнома лойиҳаси тайёрланиб, Россия томони кўриб чиқилмоқда.
Шунингдек, у Ўзбекистон Республикаси Фармацевтика саноатини ривожлантириш агентлиги Россиянинг тўғридан-тўғри инвестиция жамғармаси билан ва республикада "Спутник V" ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш масаласида иш олиб бораётганини айтди.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала