Жамият

Эҳтиёжманд аҳолига давлат ҳисобидан ер ажратилади

© Sputnik / Виталий Тимкив / Фотобанкка ўтишПосевная риса в Краснодарском крае
Посевная риса в Краснодарском крае - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 15.03.2021
“Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”га киритилган ишсиз фуқароларга ер ажратилади.
ТОШКЕНТ, 15 мар — Sputnik. “Қишлоқ хўжалигида эҳтиёжманд аҳолини давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги президент қарори лойиҳаси жамоатчилик фикрини ўрганиш мақсадида муҳокамага қўйилди.
Ҳужжат “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”га киритилган фуқароларга деҳқончилик билан шуғулланиш имкониятларини кенгайтириш мақсадида, қишлоқ хўжалигида фойдаланилмаётган ерларни ажратиб бериш муносабатларини тартибга солиш мақсадида ишлаб чиқилган.
“Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан жойларда аҳолини, энг аввало “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”га киритилган фуқаролар бандлигини таъминлаш мушкул кечмоқда, меҳнат миграциясининг географияси тобора кенгаймоқда. Давлат ташкилотлари ва идоралари, енгил саноат соҳасидаги тадбиркорлик субъектларидаги мавжуд иш ўринларида ишсиз ва меҳнатга лаёқатли фуқароларнинг бандлигини тўлиқ қамраб олишга имконияти мавжуд эмас”, - дейилган ҳужжатда.
Лойиҳада Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашининг деҳқончилик билан шуғулланиш учун “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”га киритилган меҳнатга лаёқатли фуқаролар, ишсиз ёшларга давлат ва маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан янги ўзлаштирилган, лалми, қишлоқ хўжалигида фойдаланилмаётган ер майдонларидан 0,1 гектардан 1 гектаргача ер участкаларини бериш тизимини жорий этиш тўғрисидаги таклифлари маъқуллаш қайд этилган.
“ҳудудларда аҳолининг сони ва зичлигини инобатга олган ҳолда, аҳолига янги ўзлаштирилган, лалми ҳамда қишлоқ хўжалигида фойдаланилмаётган ер майдонлари оилали ва қишлоқ жойларда камида уч йил мобайнида яшаб турган эҳтиёжманд оилаларга деҳқон хўжалиги юритиш учун ер участкаси суғориладиган ерларда 0,35 гектаргача ва суғорилмайдиган (лалмикор) ерларда 0,5 гектаргача ўлчамда, чўл ва саҳро минтақасида эса суғорилмайдиган яйловлардан 1 гектаргача ўлчамда белгиланган тартибда берилади”, - дейилган лойиҳада.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала