Ўзбекистонлик таэквондочилар Туркияда 8 та медални қўлга киритишди

© Пресс-служба НОК УзбекистанаТаэквондисты Узбекистана завоевали 8 медалей в Турции
Таэквондисты Узбекистана завоевали 8 медалей в Турции - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 15.03.2021
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон вакиллари 3 та олтин ва 5 та бронза медалига эга чиқишди ва умумжамоа ҳисобида учинчи ўринни эгаллашди.
ТОШКЕНТ, 15 мар — Sputnik. Таэквондо бўйича Ўзбекистон терма жамоаси (WTF) “Turkish Open” мусобақасида 8 та медални қўлга киритди ва умумжамоа ҳисобида учинчи ўринни эгаллади. Мусобақа 10-12 март кунлари кунлари Туркияда бўлиб ўтди. Бу ҳақда Миллий олимпия қўмитаси матбуот хизмати хабар қилмоқда.
Мусобақада Ўзбекистон шарафини 17 нафар таэквондочи ҳимоя қилган. Улуғбек Рашитов, Нигора Турсунқулова ва Никита Рафалович жамоага олтин медалларни тақдим этган. Чарос Қаюмова, Шоҳрух Ражабов, Мадинабону Маннопова, Шоҳсанам Аъзамова, Шуҳрат Салаев эса бронза медалга эга чиқишган.
Нурсултан Рузибоев  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 12.03.2021
Нурсултон Рўзибоев франциялик жангчини “слэм” усули билан нокаутга учратди
“Вакилларимиз 3 та олтин ва 5 та бронза медалига эга чиқишди ҳамда умумжамоа ҳисобида учинчи ўринни эгаллашди”, - дейилган хабарда.
Спортчилар Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида муносиб кутиб олинган.
Янгиликлар лентаси
0