Спорт

“Сўғдиёна”-“Турон” учрашуви бош ҳаками номуайян муддатга ҳакамликдан четлатилди

© Sputnik / Виталий Белоусов / Фотобанкка ўтишБоковой судья
Боковой судья - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 15.03.2021
ЎФА Ҳакамлик қўмитаси Сўғдиёна” – “Турон” учрашувини бошқариб борган бош ҳакам Виктор Серазитдиновнинг хатти-ҳаракатларини атрофлича таҳлил қилиб чиқди.
ТОШКЕНТ, 15 мар — Sputnik. ЎФА Ҳакамлик қўмитаси “Сўғдиёна” – “Турон” учрашувини бошқариб борган бош ҳакам Виктор Серазитдиновнинг ўйин давомидаги хатти-ҳаракатлари атрофлича таҳлил қилиб чиқди. Бу ҳақда ЎФА матбуот хизмати хабар қилмоқда.
14 март куни Ўзбекистон Суперлигасининг 2-туридан ўрин олган “Сўғдиёна” – “Турон” учрашувида юзага келган ҳолат футбол жамоатчилигининг муҳокамаларига сабаб бўлган эди.
Мутахассислар “Сўғдиёна” – “Турон” учрашуви видео-лавҳасини қайта кўриб, вазиятларни синчковлик билан ўрганиб чиққан.
Таҳлил натижасида бош ҳакам Виктор Серазитдинов учрашувнинг 29-дақиқасида “Сўғдиёна” дарвозаси томон 11 метрлик жарима зарбаси белгиламаганлиги аниқланган. Шунингдек, бош ҳакам 52-дақиқада “Турон” футболчиси ўз жарима майдонида тўпни қўли билан ўйнади дея баҳолаб, пенальти белгилаган вазият хато бўлган.
“ЎФА Ҳакамлик қўмитасининг якуний қарорига мувофиқ, қўпол хатоларга йўл қўйганлиги ҳамда ушбу хатолар ўйин натижасига таъсир ўтказганлиги сабабли Виктор Серазитдиновнинг мазкур учрашувдаги фаолияти қониқарсиз деб баҳоланди ва ҳакамлик фаолиятидан номуайян муддатга четлатилди”, - дейилган хабарда.
Шунингдек, ЎФА футбол фаолиятини назорат қилиш махсус инспекцияси томонидан мазкур ҳолат бўйича тегишли маълумотлар, мазкур футбол учрашуви қайдномаси ва инспектор ҳисоботи, видеоматериалларни ўрганиб чиқиш ишлари бошланди. Ноқонуний ҳолатлар аниқланган тақдирда ЎФА Этика қўмитаси тегишли тартибда кўриб чиқиб, якуний қарорларни қабул қилади.
Эслатиб ўтамиз, “Турон” футбол клуби бош мураббийи ушбу ўйиндан сўнг ҳакамларни қаттиқ танқид қилган эди.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала