Сиёсат

Қирғизистонда Сўх анклавига ўтиш тартиби тушунтирилди

© Sputnik / Табылды Кадырбеков / Фотобанкка ўтишОткрытие границы между Киргизией и Казахстаном
Открытие границы между Киргизией и Казахстаном - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 15.03.2021
Қирғизистон ҳукуматининг Боткен вилоятидаги ваколатхонаси Ўзбекистоннинг Сўх анклавига коридор берилиши ҳақидаги маълумотларни рад этди.
ТОШКЕНТ, 15 мар — Sputnik. Қирғизистон ҳукуматининг Боткен вилоятидаги ваколатхонаси Ўзбекистоннинг Сўх анклавига коридор берилиши ҳақидаги маълумотларни рад этди. Sputnik Қирғизистон хабарига асосан.
Қайд этилишича, Боткен вилояти орқали Сўх анклавига ўтиш учун транспорт коридори берилиши ҳақидаги хабарлар ҳақиқатга тўғри келмайди.
Мазкур масала юзасидан ижтимоий тармоқларда нотўғри маълумотлар тарқатилмоқда, деб таъкидланди ваколатхонада.
Матбуот хизмати таъкидлашича, Қирғизистон президенти Садир Жапаровнинг Ўзбекистонга давлат ташрифи чоғида музокараларда аввал коронавирус пандемияси сабабли ёпилган “Қадамжой” вилоятидаги “Кайтпас” назоратдан-ўтиш пунктини очиш масаласи муҳокама қилинган.
“Қўшни давлат фуқаролари, аввалгидек, Қирғизистонга “Қайтпас” назорат-ўтказиш пункти орқали киради ва мамлакатимиз ҳудуди орқали Отукчу пунктигача ҳаракатланади, қайта текширувдан сўнг - Ўзбекистоннинг Сўх туманига кириши мумкин”, - деб тушунтиришди Қирғизистон ҳукуматининг Боткен вилоятидаги ваколатхонасида.
Радиорелейная система на горе Ункур-Тоо - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 13.03.2021
Сиёсат
Ўзбекистон Унқур тоғ участкасига даъвогарлик қилмасликка тайёрлигини билдирди
2020 йил мартдан бошлаш ўзбекистонликлар анклавга фақат “Қадамжой” автомобил назоратдан ўтказиш пункти орқали кира оларди. “Кайтпаса” очилиши билан ушбу НЎПдаги фуқароларнинг ҳаракатланиши осонлашади, транспорт тирбандлиги камаяди, - деб таъкидлашди ваколатхонада.
Шунингдек, анклавга авиақатновлар масаласи ҳам муҳокама қилинди – бу мақсадда кичик самолётлар парвоз қилишни бошлайди.
Ўтган шанба куни Қирғизистон президенти матбуот-котиби Галина Байтерек Садир Жапаровнинг Ўзбекистонга давлат ташрифи якунлари бўйича Қирғизистон томони Ўзбекистон анклавига транспорт ва авиа-қатновини очишга тайёр эканлиги тўғрисида келишувга эришилганини айтди.
Анклав аҳолиси давлат чегараси орқали эркин ҳаракатланишлари мумкин. Ўз навбатида Ўзбекистон томони Қирғизистонга, шу вақтга қадар чегара олдида яшовчи аҳоли ўртасида баҳс ва сиёсий зиддийлашув предмети бўлиб келган Унқур тоғ ҳудудига даъвогарлик қилмасликка тайёрлигини билдирган.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader