Масофадан туриб йўқ қилиш – Пентагон Россия армиясининг кучли томонини айтди

Oбуна бўлиш
Замонавий узоқ масофага зарба берувчи снарядлар борасида АҚШ Россиядан анча ортда қолганини уларнинг ўзлари ҳам тан олишмоқда.
ТОШКЕНТ, 15 мар — Sputnik, Андрей Коц. АҚШ қуруқлик кучлари яқинда янги аслаҳага эга бўлади. Реактив ялпи ўт очиш тизимлари учун ишлаб чиқарилган ER GMLRS номли бошқарилувчи снаряд 80км масофагача зарба бериши мумкин. Батафсил РИА Новости материалида.

“Олтин” снарядлар

Замонавий узоқ масофага зарба берувчи снарядлар тақчиллиги – АҚШ армиясинингузоқ муддатли муаммоси экани олдиндан маълум. Бу борада улар Россиядан анча ортда қолганини ўзлари ҳам тан олишмоқда.
Ушбу қуролнинг 2020 йилнинг ноябр ойида ўтказилган синовлари – муваффақиятсиз ўтганди. Снаряд ҳавога учирилганидан сўнг дарҳол портлаб кетган эди. Энди бўлса Lockheed Martin концерни ўз хатолари устида ишлаб, ракетанинг камчилликлкарири бартараф этганидан сўнг ER GMLRS Нью-Мексикодаги White Sands полигонида муваффақиятли синовдан ўтди. Янги снаряд HIMARS реактив ялпи ўт очиш тизимида синовдан ўтказилди. Янги қурол айнан ушбу тизим учун ишлаб чиқилган эди.
Президент России Владимир Путин президент США Дональд Трамп - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 30.03.2018
Кимўзар ўйини бошланмоқда: АҚШ қурол-аслаҳа пойгасида Россияни ортда қолдирмоқчи
“Бизнинг янги бошқарлувчи реактив снарядимиз зенит-ракета тизимларининг зарба бериш узоқлигини сезиларли даражада оширади, - деди Lockheed Martin ракета бўлинмаси вице-президенти Гаиля Кэмпбелл. — Бўлиб ўтган синов давомида бутун парвоз траекторияси бўйича кутилган натижаларга эришилди, режалаштирилган масофада нишонга зарба берилди ва HIMARS дастурий таъминоти созланди. Ундан ташқари янги қурол бироз ўзгартирилганидан сўнг РСЗО M270 каби эски тизимларда ҳам фойдаланиш мумкин бўлади”.
Кэмпбелл айтишига қараганда, навбатдаги синовларда рекорд масофа узоқликка эришилади – 150 км. Агар бу амалга ошса америка зенит ракета тизимлари дунёда энг узоқ масофага зарба берувчи тизимга айланади. Лекин истиқболли снарядлар оммавий бўлиши – амримаҳол. Чунки 60 км масофага зарба берувчи стандарт снаряд нархи – 100 минг доллар. Янгиланган снаряд Пентагонга ундан ҳам қимматга тушади.
ER GMLRS (Enhanced Range Guided MLRS) – бу калибри 227 миллиметр бўлган бошқарилувчи снаряд бўлиб, у кассетали ёки моноблок жанговар қисмга эга бўлиши мумкин. Нишонга олиш тизими – инерциал ёки спутник орқали. Мақсади— якка кичик ўлчамли нишонларга зарба бериш. Масалан – танклар ёки кичик ўлчамли бир неча объектлар гуруҳи бўлиши мумкин. Ҳозир АҚШ армиясида 50 мингга яқин ана шундай снарядлар бор. Пентагон яна қанча янгиланган снаряд харид қилиши номаълум, лекин уларни ишлаб чиқариш 2023 йилга белгиланган.

Ердаги юутқлар

Америкаликлар стволли артиллерияни ҳам кучайтиришни исташмоқда. Ўтган йилнинг март ойида ERCA (Extended Range Canon Artillery) – янги ишлаб чиқарилаётган ўзиюрар гаубица 65 км масофадаги нишонга зарба берган эди. Бу айни дамда АҚШ армиясида бўлган энг кучли ўзиюрар тўп M109га қараганда икки баравар узоқ. Синовда 155-миллиметрли XM907 тўпидан (узунлиги 58 калибр) икки хил снаряд иштирок этган. Бошқариш мумкин бўлган Excalibur ва экспериментал – актив ва реактив XM1113 снарядлари иштирок этган. Иккала аслаҳа ҳам кичик ўлчамли нишонни муваффақиятли ишғол қилган.
Президент России Владимир Путин проводит ежегодную пресс-конференцию - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 22.12.2020
Бунақаси дунёда ҳеч кимда йўқ - Путин янги қурол ҳақида
Вашингтонда артиллерияга бежиз эхтибор қаратилаётгани йўқ. 2017 йилнинг декабр ойида RAND – нуфузли изланишлар маркази Россия армиясининг жанговар имкониятлари ҳақида Пентагон учун ҳисобот тайёрлаган эди. Унда айтилишига кўра, уруш юз берган тақдирда Россия масофадан туриб, рақибнинг қуруқликдаги қўшинларига максимал даражада зарар етказишга ҳаракат қилади. Душман қўшинларининг ён фланг томонларига зарба беришга, манёвр қилишга блоклашга ҳаракат қилади.
“Руслар максимал даражада артиллериядан фойдаланади. Бу борада Ғарб армияларига қараганда уларнинг устуворлиги бор. Масалан Америка армиясида фақат битта артиллерия батальони бор. Россия армиясида эса ўт очиш бўлинмалари жуда кўп. Уч мото-ўқчи ва бир танк батальонларидан иборат бригадага одатда, иккита ўзиюрар тўпли ва битта реактив артиллерия батальони ҳамроҳ бўлади. Бирма-бир жангда америка ҳарбий бригадаси кўп сонли тўпларга ва реактив ўт очиш тизимларига эга бўлган рақибга дуч келади. Улар турли хил аслаҳалардан фойдаланиши ва узоқ масофага зарба бериши мумкин”, - дейилган эди RAND ҳисоботида.

Жиддий ортда қолган

Америка армияси бу соҳада ростдан ҳам ортда қолган. Россия армиясига 2016 йилдан бери янгиланган 300 миллиметрли янгиланган РСЗО "Торнадо-С" тизимлари етказиб берилмоқда. Ушбу тизим душманнинг тирик жони, енгил зирҳланган ва зирҳланган техникасига, тактик ракеталари, вертолётлари ва қўмондонлик пунктларига зарба бериши мумкин. Унинг зарба бериш узоқлиги 120 кмни ташкил қилади. Келажакда уни 200 кмга етказиш режалаштирилган. Американинг HIMARS тизими – 80км масофагача зарба бериши мумкин.
Транспортно-заряжающая машина комплекса Искандер-К с крылатыми ракетами Р-500 - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 25.06.2019
Россия ҳарбийлари янги С-500 зенит-ракета тизими билан таъминланади
Ундан ташқари Россия армиясида бироз эскирган бўлса-да, лекин бошқарилувчи снарядлар билан бир неча юз километр масофага зарба берувчи "Смерч" ялпи ўт очиш тизимлари ҳам бор. Америка зенит-ракета тизимларини кичик масофали оператив-тактик биллистик ракеталарни учириш учун фойдаланиш мумкин. Уларнинг узоқлиги 300 км. Лекин бунга жавобан Россиянинг ҳам “Искандер-М” тизим бор. Унинг зарба бериш масофаси – 500км.
Ундан ташқари Россиянинг зенит-ракета тизими АҚШга қараганда хилма-хилиги кўпроқ. Оғир 300 миллиметрли “Смерч” ва “Торнадо-с”дан ташқари, қуруқлик қўшинлари ихтиёрида зарба бериш масофаси 42 километр бўлган 122 миллиметрли "Град" ва "Торнадо-Г"лар бор. Шунингдек 36 кмга зарба берувчи 220-миллиметрли “Ураганлар" бор. Радиацион, кимёвий ва биологик ҳимоя қўшинлари ихтиёрида ТОС-1 ва ТОС-2 — олов пуркаш тизимлари бор. Буларни яқин масофа (6 км) зенит ракета тизимлари дейиш мумкин.
Америка армиясида эса ҳозирча фақат – зарба бериш узоқлиги 60 км бўлган, 227-миллиметрли HIMARS ва M270 тизимларига эга. Ўқ отар артиллерияда ҳам шунга ўхшаш вазият. Уларнинг энг янги тўпи - САУ M109A7 осколка-фугасли снаряд билан 22 километр масофага зарба бериши мумкин. Россиянинг "Мста-С" ўзиюрар тўпи (СССР даврида ясалган) — на 25 км масофага, айни дамда яратилаётган "Коалиция" ўзиюрар тўпи – бошқарилувчи снарядлар билан 80 километр масофагача зарба бериши мумкин.
Янгиликлар лентаси
0