Германия, Италия ва Франция AstraZeneca билан эмлашни тўхтатди

 - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 16.03.2021
Oбуна бўлиш
Германия, Италия ва Франция эҳтиёт чораси сифатида - AstraZeneca вакцинасидан фойдаланишни тўхтатишга қарор қилишди.
ТОШКЕНТ, 16 мар — Sputnik. Германия, Италия ва Франция эҳтиёт чораси сифатида - AstraZeneca вакцинасидан фойдаланишни тўхтатишга қарор қилишди.
Германияда дори-дармонларнинг айланиши ва сифати учун масъул бўлган Эрлиха институти ушбу дори воситасини вақтинча тақиқлаш бўйича тавсиялар берди.
Италияда инглиз-швед препарат билан эмлашни вақтинча тўхтатиб туриш Дори воситалари агентлиги (Aifa) томонидан жорий қилинди.
Франция президенти Эммануэл Макрон AstraZeneca вакциналаридан фойдаланишга вақтинчалик эмбарго қўйилишини эълон қилди.
Унинг таъкидлашича, Францияда сешанба кунигача AstraZeneca вакцинасидан фойдаланиш тўхтатилган, айнан шукуни Европанинг дори-дармон регулятори (ЕМА) ушбу препаратни қўллаш тўғрисида қарор қабул қилади.

AstraZeneca вакцинаси билан боғлиқ муаммолар

AstraZeneca билан эмлашни вақтинча тўхтатган биринчи мамлакат – Дания. 11 март куни даниялик аёл инглиз-швед вакцинаси билан эмлангандан кўп ўтмай вафот этганидан кейин бундай қарорга келинди. Унга тромбоэмболия ташхиси қўйилган.
Даниядан кейин Европанинг қатор давлатлари - Австрия, Эстония, Литва, Люксембург, Латвия, Дания, Норвегия, Исландия, Нидерландия, Болгария, Руминия, Ирландия, Норвегия 50 ёшдан ошган эмланган кишилар орасида тромбоз юзага келиши ҳолатлари тўғрисида хабарлар пайдо бўлгандан сўнг вакцинадан фойдаланишни тўхтатди.
Шприц на фоне логотипа AstraZeneca - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 13.03.2021
ЕИ давлатлари AstraZeneca билан эмлашни тўхтатди. Ўзбекистон қандай йўл тутади?
AstraZeneca вакцинасини олганлар орасида тромбоз борлиги ҳақидаги хабарлардан сўнг, Европа дорилар агентлиги қўшимча тадқиқотлар ўтказиш кераклигини маълум қилди.
БССТнинг консультатив қўмита AstraZeneca билан эмланган кишиларда тромб юзага келиш сабабларини ўрганмоқда. Улар таъкидлашича, ҳозирда бу вакцина тромб юзага келтиргани тўғрисида аниқ далил йўқ.

AstraZeneca ишлаб чиқарилиши

AstraZeneca 2020 йилда Англия-Швеция фармацевтика компанияси ва Оксфорд университети томонидан ишлаб чиқилди. Препарат векторли, икки валентли, "AZD1222" ёки Covishield номи билан ҳам танилган.
Клиник текширувлар препаратнинг самарадорлигини (60 фоиздан кўп) исботлади. ЕИ кўплаб аҳолиси бу самарадорлик даражаси етарли эмас, деб ҳисоблашмоқда. Бу вакцина ҳақида шубҳаларга Германияда ва ЕИнинг бошқа қатор мамлакатларида бу препарат билан фақат 65 ёшгача бўлганлар эмлашга рухсат берилганлиги сабаб бўлиши мумкин. Етарли маълумот йўқлиги сабабли Швейцария бу вакцинани рўйхатдан ўтказишни кечиктирди.

AstraZeneca ва Ўзбекистон

Ўзбекистонга COVID-19га қарши эмлашнинг COVAX механизми доирасида 660 минг доза AstraZeneca вакцинасини етказиб берилиши кутилмоқда.
Республикада март ойида COVID-19га қарши оммавий эмлашни бошлашни режалаштирмоқда, 2021 йил охирига қадар 7 миллион киши ёки аҳолининг 20 фоизини эмланиши мумкин. Жаҳон бозорида 15 миллион доза вакцинага буюртма берилган.
 - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 15.03.2021
Ўзбекистонда AstraZeneca биринчи партиясини кутишмоқда
СЭС маълумотларига кўра, Тошкент COVAX механизми доирасида 12та вакцинаси ишлаб чиқарувчи компания билан музокаралар олиб бормоқда. Хусусан, Американинг Pfizer компанияси ва унинг немис шериги BioNTech томонидан ишлаб чиқарилган 100 минг доза Comirnaty, шунингдек 2,5 миллион дозагача AstraZeneca вакцинасини сотиб олиш тўғрисида гап кетмоқда.
Германия ҳукумати Тошкентга COVAX орқали вакциналар сотиб олишда ёрдам бермоқда.
Ўзбекистон Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати AstraZeneca вакцинаси атрофида юз бераётган воқеалар фонида ушбу вакцина бўйича расмий позицияни билдириб ўтганди.
"...қандай вакцина бўлишидан қатъий назар COVID-19 га қарши эмланиш ва касалликдан ҳимояланиш имкониятининг борлигига, касалланиб қолишдан ҳам оғир оқибатларга мубтало бўлишдан сақланиб қолишнинг имконияти сифатида қаралиши керак. Зеро, биз келажаги буюк давлатни қуришга киришган эканмиз, юқумли касалликлардан ҳоли, эпидемик барқарор ҳудудда яшашга барчамиз ҳақлимиз", - дейилади Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати томонидан эълон қилинган баёнотда.
Янгиликлар лентаси
0