Видео

Атлантикадаги Россия флоти АҚШни қўрқитиб юборди: НАТО блокада ҳақида ўйламоқда

Россия ҳарбий денгиз флотининг Атлантика океанида фаоллиги АҚШ ва унинг НАТОдаги иттифоқчиларини қўрқитиб юборди. Ғарбий ҳарбий амалдорларнинг фикрига кўра, Россия ҲДФ минтақадаги хавфсизликка таҳдид солмоқда.
"АҚШ қирғоқларида тобора кўпроқ пайдо бўлаётган" Россия сувости кемалари ва келгуси йилда Россия ҲДФ қуролланадиган янги "Циркон" гипертовушли ракетаси айниқса Пентагонни ташвишга солмоқда.
АҚШ ҳарбийлари бу ракета билан қуролланган сувости кемалари АҚШ аксарият қисмида қуруқликдаги нишонларга зарба бера олишидан қўрқишмоқда. "Циркон" улар учун мушкул вазифа бўлиб қолади.
Бунинг учун АҚШ ва НАТО Россия ҳарбий кемаларининг АҚШ ва унинг иттифоқчилари қирғоқларига яқинлашиши олдини олиш йўлини изламоқдалар. АҚШ ва НАТО ҳарбий амалдорларига келган ғоялардан бири – блокада. Бироқ, бу вариант уруш эълон қилиш билан баробардир.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала