Колумнистлар

“Чорасизлик”: ЕИда кимлар “Спутник V”га қизиқиш билдирмоқда

© AFP 2021 / APA /Roland SchlagerКанцлер Австрии Себастьян Курц выступает на пресс-конференции, посвященной текущей ситуации с поставками вакцин от COVID-19 в Вене
Канцлер Австрии Себастьян Курц выступает на пресс-конференции, посвященной текущей ситуации с поставками вакцин от COVID-19 в Вене - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 16.03.2021
Обуна бўлиш
НовостиTelegram
Нега Ғарбда коронавирусга қарши курашиш атрофида жанжаллар тинмаяпти?
ТОШКЕНТ, 16 мар — Sputnik. Австрия, Чехия, Болгария, Словения ва Латвия етакчилари ЕИ вакциналарни қандай тақсимлаётганидан ғазабланишди. Европада Россия ёки Хитой вакциналарига ўтишга тайёрлар. Брюссель “Спутник V” вакцинасини харид қилишга оид музокараларга ҳозирлиги хабар қилинди. Нега Ғарбда коронавирусга қарши курашиш атрофида жанжаллар тинмаётганини РИА Новости ўрганди.

“Айбсиз айбдорни” излаш

“ЕИнинг айрим мамлакатларига вакциналар аҳоли сонига номутаносиб равишда етказилмоқда. Буни яқинда бўладиган саммитда муҳокама қилишга чақирамиз”, - дейилади Австрия, Чехия, Болгария, Словения ва Латвия етакчилари мактубида.
Австрия канцлери Себастян Курц Брюсселга Латвия ва Болгариядаги вазиятга эътибор қаратишни тавсия қилди. Дори-дармон етишмаслиги у ерда коронавируснинг янги тўлқинига, оқибатда эса навбатдаги локдаунга олиб келиши мумкин, дея огоҳлантирди сиёсатчи.
“Нима сабабдан, масалан, Мальтага Болгарияга қараганда кўпроқ вакцина тегди? – дея савол билан юзланди Курц. – Сабабини ЕИ кенгаши бошқарувчисининг махфий шартномаларида кўрамиз. Бу бекитиқча битимларни суриштириш ва эмлашни бозорга айлантирмаслик керак”.
Контейнер с вакциной Sputnik V от COVID-19, разработанной Национальным центром эпидемиологии и микробиологии имени Н. Гамалеи, в международном аэропорту Шереметьево в Москве - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 15.03.2021
Дунёда
ЕИнинг яна 4та давлати "Спутник V"га қизиқиш билдирди
Социал-демократик партиядаги мухолифлар Курцнинг фикрига қўшилишмади. “Канцлер Австрияда эмлаш кампанияси муваффақиятсизлиги учун айбсиз айбдорни қидирмоқда”, - дейишди партия вакиллари.
Англия-Швециянинг “AstraZeneca” ва Американинг “Pfizer” вакцинаси билан эмлашни Австрия ҳукумати йил охирида йўлга қўйганди. Бироқ март ойида муаммолар юзага келди. “AstraZeneca” компанияси ЕИнинг барча мамлакатларини таъминлашга улгурмаётганини маълум қилди. Қолаверса, эмланганларда асоратлар тез-тез кузатилмоқда (қон қуюқлашиши), Италия ва Данияда ҳатто ўлим ҳолатлари қайд этилди.
 - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 16.03.2021
Дунёда
Германия, Италия ва Франция AstraZeneca билан эмлашни тўхтатди
Австрия, Дания, Норвегия, Болгария, Латвия, Литва, Эстония вакцинадан фойдаланишни вақтинча тўхтатиб қўйди.

Ножўя эмлаш

Куни кеча Эстонияда 31 ёшли давлат хизматчиси вафот этди. Кеча Словакияда 38 ёли ўрта мактаб ўқитувчиси ҳаётдан кўз юмди.
Қурбонлар яқинлари инглиз-швед компанияси билан судлашмоқчи. Аммо фарцевтика компанияси раҳбарияти олдиндан айбловларни рад этмоқда.
“AstraZeneca” ва қон қуюқлашиши пайдо бўлиши ўртасида алоқанинг далили йўқ. Эмланишдан бўйин товлаш учун сабаблар йўқ”, - дея ишонтирмоқда ЖССТ вакили Маргарет Харрис.
Устига устак “AstraZeneca”га шубҳа билан қараётган мамлакатлар рўйхати кенгаймоқда. Кеча Германия, Франция ва Италия бу вакцинадан фойдаланишни тўхтатди.
Шприц на фоне логотипа AstraZeneca - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 13.03.2021
Жамият
ЕИ давлатлари AstraZeneca билан эмлашни тўхтатди. Ўзбекистон қандай йўл тутади?
“Pfizer”га келадиган бўлсак, бу вакцина танқис. Тарқатиш ишлари билан Брюссел шуғулланади. Гап ҳозирча юз минг аҳоли бошига саккиз доза ҳақида кетяпти. Таққослаш учун: АҚШда – 24, Британияда – 32. Австрия, Болгария, Словения ва Латвия раҳбарлари мактубда айнан шуни танқид қилишган.

Туризм бошланиш арафасида

Курц алоҳида эътибор қаратган Латвия ва Болгариядаги эмлаш суръатлари ҳақиқатдан секинлашди. Ҳозир у ерда ўртача икки минг кишини эмлашмоқда.
“Камида бутун март ойида препаратнинг ўта етишмаслиги кузатилади”, - деб огоҳлантирди Латвия эмлаш бюроси раҳбари Эва Юхневича.
Апрель ўртасига қадар Рига 164 минг доза олишга умид қилмоқда. Шундан ярми “AstraZeneca”, лекин ҳозир бу сўроқ остида. Ишлаб чиқарувчи вакцинанинг хавфсизлигини исботламаса, ундан воз кечишга тўғри келади. Ҳукумат “Pfizer”га қўшимча партия учун ҳозирча пул тўлай олмайди.
“Омборларда вакцина йўқ: ҳаммаси тиббиёт муассасалари ва оилавий шифокорларга жўнатилган”, - дея тушунтирди Юхневича.
Болгария сайёҳлик мавсумига ҳозирлик кўрмоқда: биринчи май куни халқаро авиақатнов очилади. Мамлакатга коронавирусга топширган тести манфий чиққанлар ёки эмланганлик тўғрисидаги сертификатга эгалар киритилади. Лекин маҳаллий аҳолини эмлаш билан ҳаммаси кўнгилдагидек эмас.
Февралда “AstraZeneca”нинг йирик партияси келтирилди. Қатъий карантиндан чарчаган одамлар эмлана бошлади. ЕИдаги қўшнилар и каби ҳукумат вакцина ҳатто тиббиёт ходимлари, ўқитувчилар ва пенсионерларга етишмаслигидан шикоят қилди. Энди эса жараён умуман тўхтаб қолди.
Молодожены фотографируются на пляже одного из Мальдивских островов, получивших звание World's Leading Destination 2020 - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 09.03.2021
Туризм
Туризм учун тўлиқ очилган мамлакатлар рўйхати
“Мен Европа дори воситалари агентлиги “AstraZeneca” вакцинаси хавфсизлиги ҳақидаги шубҳаларни инкон этмаганига қадар у билан эмлашни тўхтатишни буюрдим”, - деди бош вазир Бойко Борисов.

Сир ва ҳийла-найранг

ЕИнинг айрим мамлакатларидаги норозиликни айримлари етказиб бериш тикланишини кутаётгани, бошқалари эса ортиқчасини қаерга қўйишни билмаётгани ҳам кучайтирмоқда. Германияда, масалан, омборларда бир миллионга яқин кераксиз доза йиғилиб қолган.
Буюк Британияда эса 21 миллион аҳоли эмланиб бўлди. У ерга ЕИ мамлакатларилдан фарқли ўлароқ вакциналар узлуксиз етказиб берилди.
Италия ҳукумати очиқчасига Лондонни эмлашни бузишда айблаб, судлаш билан таҳдид қилди. Вакцина ишлаб чиқарувчилари ўзларини оқлашди: “Қийинчилик асосий компонентни тайёрлаш билан боғлиқ”. Бироқ бу ҳеч кимни тинчлантирмади. “Махфий шартномалар” ҳақида гапираётиб, Курц Британияга тезлаштирилган тартибда етказиб берилганликни ҳам назарда тутган эди.
Саудия Арабистони, БАА ва Қатарда эмлаш Европа билан бир вақтда бошлангани ҳам европаликларнинг ғазаби ва шубҳасини келтириб чиқармоқда. Афтидан, ким кўпроқ тўлаган бўлса, ўша биринчи бўлиб вакцина олади.

Вакциналар уруши

ЕИда Россия ва Хитой вакциналарини кўз остига олиб қўйишмоқда. Франция “Спутник V”дан фойдаланмоқда, агар тиббиёт ҳамжамияти унинг самарадорлигини тасдиқласа.
Германия вакцина ва биотиббий дори воситаларини ишлаб чиқариш институти ҳам қизиқиш билдирди. Шартлар ҳамон ўша – ЕИ мезонларига мос келиш. “Спутник V”ни харид қилиш режаларини Австрия маълум қилди. “Бу масалада геосиёсат ҳақида гап бўлиши мумкин эмас”, - дея таъкидлади Курц.
“Reuters” ЕИ “Спутник V” борасида Москва билан музокараларга тайёрланаётганини айтмоқда. Россия тўғридан-тўғри инвестициялар жамғармаси бунга ҳеч қандай изоҳ бермади. Лекин журналистлар “Спутник V”ни ишлаб чиқаришни Италия ва Германияда ташкил этишлари мумкинлигини аниқлашди.
Яна бир версия: Брюссел етказиб беришни назоратга олиш учун Россия вакцинаси ҳақидаги фикрини ўзгартирган. Венгрия, Словакия, Чехия бу ҳақда Москва билан тўғридан-тўғри келишиб олди. Улар бошларига ёғилган айбловларга қарама-қарши даъво билан жавоб беришмоқда: “Pfizer”ни жуда узоқ кутиш керак.
 - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 10.03.2021
Россия
Коронавирус ва Россия билан курашда ЕИ лайча ролини ўйнамоқда
Жорж Маршалл номидаги хавфсизлик масалаларини ўрганиш Европа маркази мутахассиси Пал Дунай РИА Новости билан суҳбатда тушунтирди: “Гап “Спутник V”нинг нодирлигида эмас, балки ЕИнинг кўплаб мамлакатлари учун чорасизлик вазиятда”.
“Европа Хитой вакцинасига ҳам қизиқиш билдирмоқда ахир. Хусусан, Венгрия ЕИда биринчи бўлиб “Sinopharm”ни олди. Муқобиллар ҳозир “AstraZeneca”нинг юзага келган етказиб бериш ва муаммоларидан сақлайди”, - дейди венгер сиёсатшуноси.
Халқаро муносабат бўйича британиялик мутахассис Маша Мэтюз “вакциналар уруши” пандемия охирига қадар давом этиши мумкин деб ҳисоблайди. “Буюк Британия, Италия, Францияда одамлар уйда ўтириб чарчашди ва ҳукуматни танқид қилмоқда. Улар коронавирусдан халос бўлиш ва сиёсий очколарни қўлга кириш мақсадида мўъжиза-усулни топишга уринишмоқда. Вакциналар қанчалик кўп бўлса, ҳукуматни ушлаб туриш имконияти шунчалик кўп”, - дея аниқлик киритади у.
Ўз-ўзидан кўриниб турибдики, барча эмланмагунга қадар Европа учун “ўзинг учун ўл етим” тамойили долзарблигича қолади.
Янгиликлар лентаси
0