Спорт

Ҳакамлар ҳақида кескин гапирган “Турон” бош мураббийига чора кўрилди

© Пресс-служба ФК “Турон”Главный тренер футбольной команды "Турона" Ислом Исмоилов
Главный тренер футбольной команды Турона Ислом Исмоилов - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 16.03.2021
“Турон” клуби бош мураббий 2 та ўйинга четлатилди, президенти эса жаримага тортилди.
ТОШКЕНТ, 16 мар — Sputnik. “Турон” клуби мураббийи Ислом Исмоилов “Сўғдиёна” клубига қарши баҳсдан кейин интервью бериш вақтида одоб-ахлоқ қоидаларини бузганлиги учун 2 та ўйинга четлаштирилди. Ўзбекистон футбол ассоциацияси Тартиб-интизом қўмитаси шундай қарор қабул қилди. Бу ҳақда ЎФА матбуот хизмати хабар бермоқда.
Шунингдек, клуб президенти Aбдуваҳоб Aҳмадалиев мазкур баҳсдан кейинги флеш-интервю чоғида ўз фикрларини қўпол тарзда билдиргани учун жаримага тортилган.
Во время матча 25-го тура Чемпионата России по футболу среди клубов Премьер-лиги между ФК Зенит (Санкт-Петербург) и ФК Томь (Томск). - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 16.03.2021
Спорт
Спорт вазирлиги “Сўғдиёна” - “Турон” учрашувига муносабат билдирди
Бундан ташқари, қўмита йиғилишида Ўзбекистон Суперлигаси 1-тури доирасидаги “Машъал” футболчиси Муҳаммад Юлдашев ўйинда оёқ кийимининг таг қисми билан рақиб жамоаси “Бунёдкор” футболчисининг кўкрак қисмига тепгани учун 2 та ўйинга четлаштирилган.
Эслатиб ўтамиз, “Сўғдиёна”дан мағлуб бўлгандан кейин (1:0) Ислом Исмоилов ҳакамлар ишини қаттиқ танқид қилган эди. “Турон” президенти Aбдуваҳоб Aҳмадалиев ҳам аччиқ-аччиқ гапларни гапирганди.
ЎФA Сўғдиёна” – “Турон” учрашувини бошқариб борган бош ҳакам Виктор Серазитдинов хатти-ҳаракатларини ўрганиб чиқиб, уни номуайян муддатга ҳакамликдан четлатган эди.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала