Инсон қўлсиз яшаши мумкин, мақсадсиз эса – йўқ – рассом Лутфулло Қодиров ҳақида очерк

© Sputnik / Дильшода РахматоваЛутфулло Қодиров, художник из Коканда
Лутфулло Қодиров, художник из Коканда - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 16.03.2021
Oбуна бўлиш
Тўрт мучаси соғ инсонлар ҳам ҳаётнинг аччиқ синовлари олдида довдираб қолаётган бир пайтда бу ҳолатда яшаш, ўз ўрнини топиб кетиш ўн чандон оғир. Бироқ, ҳаётнинг адолати шундаки, у қанчалар қайсар ва бешафқат бўлмасин, сенинг иродангга барибир бўйсунади...
– Гапга устамасман, ижодкорман, шунинг учунми, ҳис туйғуларим, айтмоқчи бўлганларим кўпроқ суратларимда акс этади, – дейди 30 ёшни қарши олган Лутфулло ва эпчиллик билан оёқларининг бармоқлари орасига қора қаламни олиб, расм чизишга киришиб кетади.
У бизга туялар суратини чизиб бермоқчи...
Лутфулло ота-онасининг тўнғич фарзанди, синглиси ва укаси бор. Уйланмаган. Энди оила қурмоқчи, бўлажак турмуш ўртоғининг эса сабрли бўлишини истайди.
Ундан бирор нимани сўрашгаям ийманасан киши. Ҳаётда яшашга иродани қайдан олиши билгинг келади. Ҳадеб, ҳолатига эътибор қаратаверсанг, урғу бераверсанг, хафа бўлиб қолмасмикин, деган ҳавотирга борасан. Унинг ўзи буни тушунади, чамаси, нигоҳларингдан англаб олган саволларингга жавоб бераверади:
– Менга ҳаётга қизиқишни, нима бўлишидан қатъий назар мақсад сари интилиш учун иродани ота-онам берган, - дейди у суратни чизишда давом этиб. – Биламан, уларгаям оғир бўлгандир, лекин ҳеч қачон мени ногирон сифатида қабул қилишмаган. Айниқса онамнинг меҳри ва ишончи кучли далда бўлган. Ёшим етиб, мактабга бориш вақти келганда, “болангизни имконияти чекланганлар мактабига беринг, бизга тўғри келмайди”, дейишган. Онам эса “йўқ, менинг болам ҳамма қатори оддий мактабда ўқийди”, деб туриб олган. Бу менгаям куч бағишлаган. Мен ҳам ҳамма қатори эканимни, бировдан камим йўқлигини ҳис этганман. Кейинчалик, рассомлик касбини танлаш ва бу йўлдаги ҳаракатларимга бу катта туртки берган.
Работа специализированной школы для слепых и слабовидящих детей - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 11.11.2020
"Атроф-муҳит бизни ногирон қилиб қўйяпти" - кўзи ожизлар жамияти вакили
Лутфуллонинг онаси фарзандига ишонар, бир кун келиб у ҳам жамият учун фойдаси тегадиган фуқароларидан бирига айланишини билар эди. Шундан доим: “олдинга интил, ҳеч нарсага қарама, ўзингга ишон!” деб қўллаб-қувватларди.
Лутфуллонинг тан олишича, у оддий, тўғрироғи тўрт мучаси соғ болалар орасида ўқиб-улғайгани учун ҳам бугунги даражага етиб келди. Уларнинг орасида ўзини ҳеч қачон ногирон, деб ҳис қилмаган.
– Тўғри, аввалига жуда қийин бўлди. Болаларнинг қизиқувчан нигоҳларидан қийналдим. Оёқ билан ручка ушлаш ҳам оғир эди. Аммо ўргандим. Чунки менда ўзимнинг барча каби оддий инсон эканимни исботлаш истаги кучли эди. Бора-бора ўқувчилар билан ҳам дўстлашиб кетдим.
Ёзишни ўргангач, ота-онаси ўн яшар Лутфуллони Қўқон шаҳридаги “Иқтидор” номли тўгаракка етаклаб боришди.
В Самарканде малоимущим семьям подарили дома - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 12.08.2017
Президент совғаси - Самарқандда имконияти чекланган фуқароларга уй-жойлар берилди
– Ўшанда чизилган суратларга боқиб, сеҳрли оламга тушиб қолгандай бўлгнаман. Ўзим бехабар, ич-ичимдан мусаввир бўлган эканман. Ахир чизишни билмасимдан бурун ҳам оламни, туйғуларни тасвирлашни, уларни қайгадир, нимагадир муҳрлаб қўйишни орзу қилганман.
Устоз Турсунали Аҳмадалиев енг шимариб бу ўзгача болага касб сирларини ўргатишга киришди. Устоз сабрли эди, Лутфуллодаги иқтидорни тез илғаб олди. Қунт билан ўқитди, ўргатди.
Лутфулло мактабни битиргач, санъат коллежига ўқишга кирди. У ерда билими ва кўникмаларини такомиллаштирди. Ундан кейин эса Қўқон давлат педагогика институтининг “Тасвирий санъат ва амалий графика” бўлимига ўқишга кирди.
2019 йилда институтни тамомлади. Ҳозирда Ихтисослашган санъат мактабида бадиий раҳбар лавозимида ишлаб келяпти.
Риода Паралимпиада ўйинлари - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 19.09.2016
Тана ва руҳ кучи: Риода 31 медалга сазовор бўлган Ўзбекистон паралимпиадачилари
Қаҳрамонимиз боксчилар сафида Токиода бўлиб ўтадиган олимпиадада ҳам меҳмон сифатида иштирок этади.
– Бундан уч ой олдин Бокс федерацияси “Энг яхши сурат” йўналиши бўйича танлов эълон қилган эди. Боксчилар ва мураббийлар суратларини чизиб юборгандим, ғолиб деб топишди. Энди терма жамоа билан Токио олимпиадасига бирга бораман, – дейди у фахр билан.
Бундан беш йил олдин ўзи чизган суратлар билан республика миқёсида кўргазмада қатнашди. Ҳозиргача Қўқон, Фарғона ва Тошкент шаҳарларида шахсий кўргазмаларини ўтказди. Қўлсиз рассом Лутфулло томонидан чизилган ва Ўзбекистоннинг хушманзара жойлари акс этган суратлар Япония, Франция сингари давлатларда ҳам сақланади.
Москвалик рассом Ирина Долгих - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 18.05.2016
Бухороликлар москвалик рассом қизнинг янги лойиҳаси қаҳрамонига айланди
Лутфуллонинг айтишича, унда “тўрт мучам соғ бўлганида ҳаммаси бошқача кечарди”, деган афсус ҳеч қачон бўлмаган.
– Бундай ҳолатга тушмаганман. Ўзимга боримча ёқаман. Аксинча, баъзида ҳатто қўлим бордай туюлади менга...
Албаттада, қўл бу имконият дегани... Лекин кучли истак имкониятларни ўн чандош ошириб юборади.
Келажакдаги орзуи чет элларда ўз кўргазмалари билан иштирок этиш ва Ўзбекистонни гўзал манзараларини бутун дунёга танитиш.
Лутфулло аллақачон тушуниб етган: инсон қўлсиз яшаши мумкин, мақсадсиз эса йўқ!
Янгиликлар лентаси
0