Қирғизистонда ЕОИИ ва МДҲ давлатларининг биринчи ёшлар форуми старт олди  - Sputnik Ўзбекистон, 1920
Ўзбекистон ва ЕОИИ
Шавкат Мирзиёев ҳукумат, экспертлар ва парламент аъзоларига Ўзбекистоннинг ЕОИИга кириш истиқболларини ҳар томонлама ўрганиб чиқиш, бу интеграциянинг барча афзалликлари ва хавф-хатарларини баҳолаб, якуний қарор қабул қилиш учун батафсил ҳисобот тақдим этилиши ҳақида топшириқ берган эди.

Ўзбекистон-ЕОИИ ҳамкорлик йўл харитаси тасдиқланди

© Sputnik / Павел ЛисицынФлаг Узбекистана
Флаг Узбекистана - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 16.03.2021
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон парламенти ЕОИИ билан ҳамкорлик қилиш йўл харитасини тасдиқлади.
ТОШКЕНТ, 16 мар — Sputnik. Ўзбекистон парламенти ЕОИИ билан ҳамкорлик қилиш йўл харитасини тасдиқлади. Бу ҳақда республика инвестиция ва ташқи савдо вазирининг биринчи ўринбосари Лазиз Қудратов ЕИК иқтисодий савдо кенгаши аъзоси (вазир) Андрей Слепнев билан учрашувда маълум қилди.
2020 йил декабридан бошлаб Ўзбекистон ЕОИИда кузатувчи-давлат мақомига эга. 2021 йил февралда республика ҳукумати ЕОИИда ўз вакилини тайинлади.
"Айнан куни кеча парламентимиз ЕОИИ билан ҳамкорлик қилишни ривожлантириш бўйича йўл харитасини тасдиқлади", - деди Қудратов.
Унга кўра, қонунчиликни, шу жумладан божхона тариф ва нотариф тартибга солишни мувофиқлаштириш бўйича "бир қатор масалалар" қўйилган.
Вазирликда икки ҳафта олдин махсус бўлинма тузилганини, у ЕОИИ билан ҳамкорлик масалалари билан шуғулланади, деб айтди ИТВ вакили.
ЕИК савдо бўйича ҳайъат аъзоси Андрей Слепнев ўз навбатида: Ўзбекистон ЖСТга аъзо бўлиш бўйича музокаралар олиб бораётганлиги сабабли, қонунчиликни ЕОИИ қоидаларига мувофиқлаштириш республикага бу ниятини амалга оширишда ҳам ёрдам бериши мумкин”, - деб таъкидлади.
Движения грузовых поездов  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 03.03.2021
Ўзбекистон ва ЕОИИ
Транс-афғон темир йўли: ЕОИИ Ўзбекистонга ёрдам берадими?
Бундан ташқари, Евроосиё стандартларининг бирхиллаштириш (унификация) савдо ҳажмининг ошишига ёрдам беради, - деди Слепнев.
Унга кўра, ЕОИИда Ўзбекистон учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган қатор лойиҳалар мавжуд, хусусан, “Агроэкспресс”. Бу лойиҳа харажатларни қисқартириш, музлатилган маҳсулотларни етказиб беришни тезлаштиришга имкон беради, деди ЕИК савдо вазири.
Логистиканинг тезлашиши Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини экспортини кўпайтиришга имкон беради ва бу соҳада ишлайдиган юз минглаб ишчиларга ижобий таъсир кўрсатади.
Янгиликлар лентаси
0